1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Тафтиш маҳкамалари касофати

15:43 / 09.11.2024 1977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тафтиш маҳкамалари касофати туфайли Европаликлар, хусусан, илмли тоифалар черковдан яна ҳам қаттиқроқ нафратландилар ва ундан янада узоқлашдилар. Охири бу кураш черковнинг мағлубияти ва Худосизликка асосланган илм-фаннинг ғалабаси билан тугади. Шунинг учун ҳам энг катта нобакор Дарвин тафтиш маҳкамасига тортилмай қолди.

Бундай ҳолатнинг вужудга келиши черков душманларни қутиртириб юборди. Энди улар черковга қарши гапларни оғзига келганини бўғзига ютмай гапирадиган даражага келдилар. Уларнинг номидан Фридрих Ницше  ўзининг «Зардўшт таваллоси» номли сафсатасида қуйидагиларни ёзди:

«Бир пайтлар Худога шак келтириш энг катта гуноҳ бўлган; аммо Худо ўлди ва у билан ўша шаккоклар ҳам ўлди…

«Ҳамма Худолар ўлди; энди фавқулбашар яшашини истаймиз» – буюк чошгоҳ пайтидаги бизнинг энг сўнгги истагимиз шундай бўлсин!»

Ницшенинг «Худо ўлди» (нем. Gott ist tot) деган ибораси 1881-1882 йилларда ёзилган «Қувноқ фан» китобида келтирилган. Бу ибора постмодернизм фалсафасининг метафораси - Худонинг ўлими - билан боғлиқ. [1]

Худо ўлди: аммо инсон табиати шундай, балки, яна минг йиллар давомида унинг сояси намойиш этиладиган ғорлар мавжуд бўлар. – Ва биз – биз унинг соясини ҳам мағлуб этишимиз лозим бўлади!

Худо ўлди! Худо қайта тирилмайди! Ва биз уни ўлдирдик! Қотиллар ичида қотилмиз, ўзимизни қандай юпатайлик! Дунёда бўлиши мумкин бўлган энг муқаддас ва қудратли Зот бизнинг тиғларимиз туфайли қонга беланди – ким бизлардан бу қонни юва олади?

Сўнгги воқеаларнинг энг буюги – «Худо ўлгани» ва христианлик Худосига бўлган эътиқод инонилмас даражада сусайгани, Европага ўзининг илк сояларини ташлашни бошлади.

Уйғониш даври – қоронғу йўл поёнидаги нур ёки жаҳаннам йўлининг бошланиши?»

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оврўпа халқлари устидан черковнинг ҳукмронлиги янада кучайган пайт... Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида инсон чидаб бўлмайдиган ҳолат ҳукм сурар эди. Ўта бузилган динни давоми...

4439 14:41 / 02.01.2019
Европаликлар куч, ахлоқ, илм билан дин ўртасидаги мувозанатлар тенглигини shy ҳаёти дунёнинг зоҳири сабаб shy аллақачонлар йўқотиб бўлган эдилар. Зотан куч ва илм давоми...

1300 10:38 / 05.08.2024
middot Сурия middot Ливан middot Гаити 1677ndash1804 middot Янги Франция o Канада sect Квебек sect Учдарё фр. TroisRiviegraveres sect Монреаль sect Буюк Ороллар ҳудуди фр. Pays d`en Haut o давоми...

1995 12:01 / 08 январь
Мусулмонлар яшаш санъатини қай тарзда амалга оширганларини ҳам қисқача ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз.Ҳаётнинг барча жабҳаларида бўлгани каби мусулмон давоми...

2944 16:00 / 27.02.2021
Аудиолар

211083 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130341 14:35 / 11.08.2021