1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Салб юришларининг оқибатлари

12:57 / 18.11.2023 2075 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салб юришлари Яқин Шарқ халқларига саноқсиз кулфатлар келтирди ва моддий ва маданий бойликларнинг йўқотилишига сабаб бўлди. Улар (айниқса тўртинчи салб юриши) Византия империяси қудратига путур етказди, шу тариқа унинг 1453 йилда батамом қулашини яқинлаштирди. Салб юришлари муваффақиятсизлик билан якунланди, шу сабабли Ўрта аср Европаси олдида турган узоқ муддатли муаммолардан ҳеч бирини ҳал этмади. Шунга қарамай, Салб юришлари Европанинг келгуси ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатди. Улар муайян муддатга Ғарбий Европадаги демографик, ижтимоий ва сиёсий кескинликни сусайтирди. Бу Франция ва Англияда қироллик ҳукмронлигининг мустаҳкамланишига ва миллий марказлашган давлатлар барпо этилишига кўмак кўрсатди.


Салб юришлари католик черковининг вақтинча кучайишига олиб келди: черков моддий аҳволини сезиларли даражада мустаҳкамлади, ўз таъсир доирасини кенгайтирди, янги ҳарбий-диний институтларни, хусусан, келгуси Европа тарихида муҳим роль ўйнаган орденлар (Ўртаер денгизини турклардан ҳимоя қилишдаги иоаннитлар, Болтиқбўйидаги немис агрессиясида тевтонликлар) ташкил этди. Папалик ғарбий христианлик оламида ўзининг етакчилик мақомини тасдиқлади. Шу билан бир вақтда Салб юришлари католиклар ва православлар ўртасида кучли ихтилофни юзага келтирди, христианлик ва ислом ўртасидаги қарама-қаршиликни чуқурлаштирди, европаликларнинг диний маслакнинг ҳар қандай ўзгача кўринишига бўлган муросасизлигини кучайтирди.


Ж. Ле Гоффанинг сўзларига кўра, Салб юришлари «ўрта аср христиан олами экспансионизмининг чўққиси», «Европа колониализмининг биринчи тажрибаси» бўлиб қолди.


«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дин Халверзондан олинган иқтибосга кўра .Ҳозирги давр 1800 йилдан ҳозирги кунимизгача 1859 йилда Чарльз Дарвин 18091882 ўзининг .Турларнинг табиий танланиш йўли билан давоми...

1608 16:39 / 10.06.2024
Исломда бадан поклиги бўйича бир қанча ҳукмлар жорий этилган бўлиб, уларга амал қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бадан поклиги борасидаги диний таълимотларга давоми...

2974 11:30 / 15.09.2021
Ниҳоят, Ғарб тадқиқотчи олимлари Қуръоннинг оятларини эътироф этдилар .Инсон тупроқдан яратилган,, деган хулосага келдилар. Кейинги йилларда геология ва давоми...

2548 13:15 / 20.06.2024
Эй фарзандим Ҳеч ким билан, ҳеч қачон беҳуда тортишув ва баҳсга киришма Тортишув ва баҳс Қуръони Каримнинг барча ўринларда танқид қилиниб, қоралаб келинган. Фақат давоми...

2402 11:00 / 30.07.2021