1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

16:10 / 12.02.2024 2707 pdf Ўқиш режими + -

Қуръони Карим ҳофизаси, илм аҳлларини яхши кўрадиган, олима, устоз Мунаввара отин ойи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Ушбу оғир дамларда устозанинг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига самимий таъзия изҳор этамиз. 

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун! 

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси


Устоза Мунаввара отин ҳақида

Илм аҳлларини яхши кўрадиган, олима, устоза Мунаввара отин ойи Қуръони Карим ҳофизаси, илмга ҳарис эдилар. Илм аҳлларига муҳаббатлари чексиз бўлган. Бир ўғиллари катта олим, қизларини олима қилиб тарбиялаб, вояга етказдилар. Ҳаёт давомида оғир дард, турли синовларда ҳам, илмни тарк қилмадилар.

74 ёшларида ҳам кекса бўлиб қолдим демасдан, Қуърони Каримдан шайх Осимдан ижоза олганлар. Илмга бўлган ҳимматлари барча учун ҳавас қиларли даражада эди.

Шунингдек, ҳар куни шу ёшларида устозларига дарс топширар эдилар. Кимдир китоб олиб борса шундай қувонар эканларки, «ҳар қандай қимматбаҳо бўлган матолардан бу мен учун афзал» деб, хурсанд бўлар эканлар. Китобга бўлган муҳаббатлари чексиз эди.

Ҳаётлари давомида кўплаб шогирдлар чиқардилар. Саккиз йил мобайнида «Улумул аъла» ва «Улумул мақосид» илмларини фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қўлларида таҳсил олганлар.

Ҳадис илмидан, шайх Закариё Маккийдан ва бошқа Покистон, Бангладеш, Ҳижоз машойихларидан, «Саҳиҳул Бухорий» нинг бир қисмидан ҳам ижоза олганлар.

Фақирона, камсуқум ҳаёт кечирдилар, борига рози бўлдилар. Кўп шукр қилувчи, кўп зикр қилгувчи бўлганлар. Қуъони Каримни кўп тиловат қилардилар. Илмга танбаллик қилган толибларни эшитсалар, хафа бўлиб кетардилар.

Аллоҳ таоло устоза Мунаввара отин ойини раҳматига олсин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюриб, буюк аллома Ҳаким атТермизий мақбарэасини зиёрат қилди. Аллоҳдан юртимизга тинчлик, хайрбарака давоми...

1797 11:49 / 13.03.2023
Жорий йилнинг 18 июль куни Вашингтон шаҳрида Диний эркинликларни илгари суриш бўйича иккинчи вазирлар конференцияси бўлиб ўтди. АҚШ Давлат департаменти таклифига давоми...

2362 18:00 / 19.07.2019
Аллоҳ таолонинг фазлу инояти билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидлар сони яна биттага кўпайди.Янги масжид Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон давоми...

2372 20:00 / 08.07.2021
.Hilol, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси ndash Марғилон шаҳридаги .Hilol, nashr вакили Жалолиддин ҳожининг оталари Жамолиддин ҳожи Камолиддин ўғлининг давоми...

2706 11:30 / 29.10.2019