1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Тасалли

11:46 / 12.02.2024 2506 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй бечоралар!
Қабристонга кўчиб борадиган вақтингиз келганида, «Э воҳ! Мол-мулкимиз ҳароб бўлиб, шунча қилган ҳаракатимиз бекор кетди... Шундай гўзал ва кенг дунёдан кетиб, тор бир тупроққа кирдик» демангиз. Фарёд қилиб маъюс бўлмангиз.


Чунки, сизнинг ҳар бир нарсангиз сақлаб қўйилган. Ҳар бир амалингиз ёзиб қўйилган. Ҳар бир хизматингиз қайд этиб қўйилган. Хизматингизнинг мукофотини берадиган ва ҳар бир яхшилик қўлида бўлган, ҳар бир яхшиликни қила оладиган Жалол соҳиби бўлган Буюк Аллоҳ, сизни чақириб, вақтинча ер остида қолдириб туради. Сўнг ўзининг ҳузурига олади. Қандай бахтлидирсизки, хизматингиз ва вазифангизни битирдингиз. Заҳматингиз битди, энди роҳатга ва раҳматга кетмоқдасиз. Хизмат, машаққат тугади, энди ажр-мукофот олиш учун кетяпсиз.


Ҳа, шундай!
Ўтган баҳорнинг амал дафтари ва хизматларининг саҳифалари бўлган данакларини, уруғларини муҳофаза этган ва иккинчи баҳорда ғоят дабдабали, балки аслидан юз марта баракалироқ бир тарзда яна қайта нашр қилган Қодири Зулжалол, албатта сизнинг ҳам ҳаётингизнинг натижасини шундай муҳофаза қилиб қўяди ва қилган хизматингизга жавобан жуда кўпайтирилган суратда мукофот беражакдир!»


 «Ўлим ҳақиқати» китобидан

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 25 январь 03-07/400-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.АлЖаббор, сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат қилади, ҳар бир қийналганни давоми...

2064 15:32 / 29.05.2024
Ҳеч шакшубҳа йўқки, ҳозирги кунда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши давоми...

8967 10:47 / 25.03.2017
Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳижрат қилмоқчи эканини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедиларndash Ҳолингга вой давоми...

3233 09:49 / 20.01.2024
Олмония шарқшунос олималаридан бўлмиш Сигрид Ҳунке ўзининг Аллоҳ таолонинг ғарбга порлаган қуёшиrdquo асарида арабларнинг фазилати борасида шундай дейди давоми...

6239 14:15 / 12.10.2020