1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қишлоқда туриб амал қилавер!

09:49 / 20.01.2024 3143 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ҳижрат қилмоқчи эканини айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дедилар:
– Ҳолингга вой бўлсин! Ҳижрат иши қийин. Сенинг туянг борми?
Аъробий айтди:
– Ҳa!
– Унинг закотини берасанми?
– Ҳa!
– Уни бировларга бериб турасанми? (яъни, закотдан ташқари уни бировларга сутини соғиб ичиши ва бошқа нарсаларда ишлатиши учун бериб турасанми?)
– Ҳа!
– Унда қишлоқдан туриб амал қилавер. Аллоҳ таоло сенинг амалингни камайтириб қўймайди!


Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди:
«Аъробий сўраган ҳижратдан мақсад саҳрода аҳли-аёлини ташлаб, Мадинада Набий соллаллоху алайҳи васаллам билан бирга яшаш эди. У зот аъробийларнинг ватанини соғинишини билганлари учун унинг бу ишга сабри етмаслигидан, бунинг ҳаққини адо қила олмаслигидан қўрқдилар!»


Бундан мақсад шуки, инсон уйида яшаса ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ҳижрат қилганнинг савобини олиши мумкин экан. Кишининг қаерда яшаши, ким билан яшаши муҳим эмас. Муҳими унинг нима иш бажариши, қандай ибодат қилиши ва қалбининг қандай ҳолатда бўлишидир!


Мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулга Мадинада яшаши, бомдодни масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида ўқиши фойда бермади. Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламни кўз билан кўриш дунёдаги энг буюк хазина бўлса-да, ўша пайтда араб саҳроларида яшаган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтирган қариялар ва кампирларга Мадинада яшамагани зарар бермаган!


Инсон ўзининг солиҳлиги ёки бузуқлигини ўзи яшаб турган маконга боғламаслиги лозим. Тўғри, атроф-муҳит муҳим. У инсонни тоатга ёки маъсиятга ундайди. Аммо савоб нафсга қарши курашишдадир!


Инсоният тарихида шунақанги вақтлар бўлганки, ер юзида Аллоҳга фақатгина Иброҳим алайҳиссаломнинг ўзлари ибодат қилдилар. Мусо алайҳиссаломнинг вақтларида Фиръавннинг аъёнларидан бир киши иймонини яшириб, Мусо алайҳиссаломни ҳимоя қилган эди!


Биз ўзимизнинг тузук ёки бузуқ бўлишимизни бирга яшайдиган кишиларга боғламаслигимиз керак. Фиръавн «Мен сизнинг олий раббингизман!» дер эди. Унинг ёнидаги хонада хотини Осиё эса Аллоҳга сажда қилиб «Субҳана Роббиял аъла», дер эди.


Азиз синглим! Турмуш ўртоғингиз қанчалар маъсиятга ботган бўлмасин, унинг гуноҳлари Фиръавннинг гуноҳи олдида денгиздан бир томчидир. Тўғри, солих эр хотинига тоатда ёрдамчи бўлади, аммо сизнинг гуноҳ қилишингиз учун осий эр сабабчи деб бирор киши айтган эмас. Баҳона қилманг!


Аллоҳнинг пайғамбари бўлмиш Нуҳ алайҳиссаломнинг хонадонида кофир аёл бор эди. Аллоҳнинг пайғамбари бўлмиш Лут алайҳиссаломнинг хонадонида ҳам кофир аёл бор эди. Бу аёллар икки буюк пайғамбарни тоатдан чалғита олмаган. Ҳатто тарихдаги энг машаққатли вазифа бўлмиш пайғамбарлик вазифасидан ҳам чалғита олмаган!


Хотинингиз қанчалар ёмон хулқли ва осий бўлмасин, Нуҳ ва Лут алайҳиссаломларнинг хотинига ета олмайди. Куфрдан ўтадиган гуноҳ йўқ.


Тўғри, солиҳа хотин тоатда ёрдамчи бўлади. Аммо унинг нуқсони сизга ҳам нуқсонни мубоҳ қилади деб ким айтди?!


«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бераётган барча дуоларнинг туб мақсади шуки, қай ҳолатда, қандай ишда машғул бўлсангиз ҳам, қалбингиз фақат Аллоҳ давоми...

1709 15:27 / 22 май
.Ҳаё, сўзи луғатда уятсизликнинг тескарисини англатади. Бошқача қилиб айтганда, .Ҳаё айбдан ва ёмонланишдан қўрқиб, ўзини паст олиш ва ўзгаришдир,.Уламолар ҳаёни давоми...

6005 20:44 / 09.05.2017
Омина деган аёл бор эди. Ҳар куни Қуръон ўқир, имкони етганича оятлардан ёдлар эди. Икки қизини ҳам узатиб, эри билан ёлғиз яшарди.Бир куни эрига Бориб, давоми...

6834 11:11 / 19.12.2021
Қурбонлик луғатда .яқинлашмоқ,, .яқин бўлмоқ, маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади. Қурбонлик давоми...

3791 14:00 / 08.07.2022
Аудиолар

211023 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021