1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Кундузсиз ҳаётни тасаввур қилиб кўрганмисиз?

19:00 / 02 январь 707 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ

«Албатта, охиратга иймон келтирмайдиганларга – ўшаларга аламли азобни тайёрлаб қўйдик» (Исро сураси, 10-оят).

Иймонсизлик тўғри йўлдан адашишдир. Тўғри йўлдан адашганлар ҳеч қачон мақсадларига ета билмайдилар. Аввало, бу дунёда мақсадга эриша олмайдилар. Чунки уларнинг иймони йўқ, энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи Қуръони йўқ. Шунингдек, охиратда ҳам мақсадларига эриша олмайдилар. Бу ҳам иймонлари йўқлиги, энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи Қуръонлари йўқлигидандир. Натижада улар ўзларини турли йўлларга урадилар. Ҳавойи нафслари айтган кўйларга тушадилар. Ўзларига нима фойда ва нима зарарлигини билмай, турли ҳолатларга гирифтор бўладилар.

ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ

«Инсон яхшиликка дуо қилганидек, ёмонликка ҳам дуо қилур. Инсон шошқалоқ бўлгандир» (Исро сураси, 11-оят).

Яъни, иймонсиз, Қуръон ҳидоятидан маҳрум бўлган ҳар бир инсон ўзини яхшиликка урганидек, ёмонликка ҳам ураверади. Чунки у нима яхши ва нима ёмон – ажрата олмайди. Шунингдек, яхшиликни тилаб дуо қилганидек, ўзи билмаган ҳолда ёмонликни тилаб ҳам дуо қилаверади. У, аввало, ёмонликни англаб етмайди, англаган чоғида ҳам ундан ўзини тўхтата олмайди.

Ўтган ояти карималарда Нуҳ алайҳиссалом билан бирга қутқарилганлар, Мусо алайҳиссалом билан Бану Исроил, уларга Таврот берилиши, Қуръони Карим ҳидояти каби маънавий мўъжизалар ва неъматлар ҳақида сўз кетганидан сўнг, энди келадиган оятларда моддий мўъжиза ва неъматлар ҳақида сўз очилади:

ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ

«Кеча ва кундузни икки белги – аломат қилдик. Кеча аломатини маҳв этдик. Роббингиздан фазл талаб қилишингиз ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билишингиз учун кундуз аломатини кўрсатувчи қилдик. Ва ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз» (Исро сураси, 12-оят).

Бошқа суралардаги оятларда ҳам кеча билан кундуз Аллоҳнинг ягоналигига, қудратига далолат қилувчи аломатлардан экани қайта-қайта таъкидланган. Икковининг мунтазам равишда алмашиб туриши, бири кетиб, иккинчиси келиши, уларнинг ҳар биридаги алоҳида хусусиятлар ҳақида ҳам кўп гапирилган. Бу ишларни чуқурроқ тафаккур қилган инсонгина ўзига кўплаб ибратлар олиши мумкин.

«Кеча ва кундузни икки белги – аломат қилдик».

Яъни, бу икки нарсани Ўз қудратимизга ва ягоналигимизга икки катта аломат қилдик.

«Кеча аломатини маҳв этдик».

«Маҳв этдик» иборасини уламоларимиз икки хил таъвил қилганлар. Биринчи таъвилга кўра, «йўқотдик», «кетказдик» деган маъноларни билдиради. Яъни, «Қоронғи тушириб, нарсаларни кўринмайдиган қилиб қўйдик» деган маънони англатади. Иккинчи таъвилга кўра эса «Кечанинг аломатини ҳамма нарсани йўқотиб, кўринмайдиган қилиб қўювчи қоронғиликлардан иборат қилдик» деган маъно келиб чиқади. Ушбу иккинчи таъвил умумий маънога уйғунроқ келади. Чунки кейинги жумлада:

«Роббингиздан фазл талаб қилишингиз ва йиллар ададини ҳамда ҳисобини билишингиз учун...» – дейилади.

Кечаси ҳеч нарсани кўриб бўлмайди. Шунинг учун инсон дам – роҳат олади. Кундузининг ёруғида ҳамма нарсани кўрган инсон ишлаб, Роббининг фазлидан ризқ-рўз ва бошқа нарсалар талаб қилади. Шунингдек, кеча билан кундузнинг алмашиб туришидан кун, ҳафта, ой, йил ва ваъда қилинган вақт кабиларни ҳисоблайди. Буларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг бандаларига берган неъматидир.

«…кундуз аломатини кўрсатувчи қилдик», дейилиши ҳам бежиз эмас.

Маълумки, кундуз ҳамма нарсани кўрсатувчи бўлиб хизмат қилади. Бу катта мўъжиза бўлиши билан бирга, улкан неъмат ҳамдир. Буни англаш учун кундузсиз ҳаётни тасаввур қилиб, бир ўйлаб кўришнинг ўзи кифоя. Оятнинг ўзида ушбу неъматнинг ҳар қандай содда киши ҳам кўп ўйламасдан ҳам англаб етадиган фойдаларидан баъзиси зикр этилмоқда.

«Ва ҳар бир нарсани батафсил баён қилганмиз».

Бу дунёда тафсилоти Аллоҳ томонидан баён этилмасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйилган нарса йўқ. Ҳамма нарса, жумладан, кечаю кундуз ва уларга тегишли нарсалар ҳам батафсил баён қилинган.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муъминун сураси, 1ndash2оятлар.Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади 1. Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар давоми...

2569 15:14 / 19.10.2018
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Ва улар .Агар қулоқ осганимизда ёки ақл юритганимизда эди, ловуллаган олов соҳиблари орасида бўлмаган давоми...

5983 13:30 / 05.04.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади Бақара Ичган қасамларингиз сабабли яхшилик қилиш, тақво қилиш ва одамлар орасини ислоҳ этишингизга давоми...

2169 11:06 / 30.01.2020
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади Ва сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўкслардагини ҳам ўта билувчидир. Мулк сураси, давоми...

3691 09:05 / 12.09.2019