1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Қиёмат бўлмасдан бурун нафақа қилиб қолинглар!

16:14 / 12.04.2020 3274 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Эй иймон келтирганлар! Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин нафақа қилинг. Ва кофирлар – ўшалар золимлардир». (Бақара сураси, 254-оят)

Ушбу оятда Аллоҳ Ўз бандаларига яна уларга ёқадиган сифатлар ила:

«Эй иймон келтирганлар!» – деб хитоб қилмоқда. Бу сифат бандаларни Роббларига боғлаб турадиган сифатдир. Чақириқ эса мол-дунё сарфлашга, нафақа қилишга қаратадир. «Нафақа» сўзининг моҳиятида уни қаёққа сарфлаш маъноси ҳам жо этилгандир, яъни нафақа деганда, молни Аллоҳ кўрсатган жойларга сарфлаш тушунилади. Шунинг учун бу ерда нимага нафақа қилиш масаласига алоҳида урғу берилмаган. Лекин нимадан нафақа қилиш эслатилмоқда:

«Сизга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан…»

Демак, Аллоҳ таолонинг Ўзи берган нарсадан баъзи қисми Ўзи кўрсатган жойга сарфланар экан. Ҳамда нафақанинг вақти таъкидланяпти:

«…на олди-сотди, на ошна-оғайничилик ва на шафоатчилик йўқ Кун келмасидан олдин…»

Яъни қиёмат бўлмасдан бурун нафақа қилиб қолинглар. Бугун сизларда бундай имконият бор. Чунки қиёмат кунида савдо-сотиқ қилиб, мол-дунёни кўпайтиришга ҳожат қолмайди, ошна-оғайничилик асосида иш битириб бўлмайди, ўртага воситачиларни – шафоатчиларни қўйиб ҳам иш битирилмайди. Бу ерда кўпроқ кичик қиёмат, яъни ўлим ҳақида сўз боряпти. Ким ўлса, унинг қиёмати қоим бўлади. Шунинг учун ўлимдан олдин мол-дунёни нафақа қилиб, кўпроқ савоб ишлаб олиш керак.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ мўмин бандаларига доимо меҳрибондир. Шунинг учун ҳам улардан беодоблик, исён содир бўлса ҳам Сўнгра ғамдан кейин давоми...

6814 17:00 / 25.01.2022
.Албатта, Аллоҳ Масиҳ ибн Марямдир,, деганлар батаҳқиқ, кофир бўлдилар. Масиҳ эса .Эй Бану Исроил, менинг Роббим ва сизнинг Роббингиз ndash Аллоҳга давоми...

1413 19:00 / 29 январь
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса қайнаб турадир, 7оят.Агар давоми...

4321 11:16 / 06.03.2019
Аллоҳ таоло жамиятга хавфхатар солувчиларнинг ҳукми ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Аллоҳга ва Унинг Расулига қарши уруш давоми...

1998 19:00 / 12.09.2023
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021