1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Инсонларнинг шароитини ҳисобга олинг!

11:29 / 06.01.2024 2311 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қисса ва масаллар турли маъноларни инсоннинг фаҳмига яқинлаштириш учун кўприк бўлади. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳикоялар айтиб берар эдилар. Бир куни саҳобаларига Аллоҳ таоло тавба қилган кишидан хурсанд бўлишини, уни яхши кўришини билдирмоқчи бўлдилар. Шу аснода уларга қуйидаги ҳикояни айтиб бердилар:


- Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан йўқолган туясини топиб олган бандасининг хурсандлигидан ҳам кўпроқ хурсанд бўлади. У банда саҳрода эди. Унинг туяси бор эди. Овқат, сув ва матоҳлари туянинг устида эди. Иссиқ кучайиб кетгач бир соя жой топиб, дам олмоқчи бўлди. Туясини боғлаб қўйишни унутди. Сояда ухлаб қолди.


Ухлаб ётганида туяси қочиб кетди. Уйғонгач, туясини ўнгу сўлдан қидира бошлади. Аммо бефойда эди. У туясини топишдан умидини узди ва кейин: «Ухлаган жойимга қайтиб, то ўлгунимча ўша ерда ётаман!» деди. У Аллоҳ хоҳлаганича ухлади.


Уйғонганида туяси олдида турар эди. У қаттиқ хурсанд бўлганидан: «Эй Аллоҳим! Сен менинг қулимсан, мен Сенинг Раббингман!» деб юборди!


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ривоятни айтиб, доим:
«У қаттиқ хурсанд бўлганидан хато қилди» (Имом Муслим ривояти), дер эдилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зарбулмасал айтишдаги ҳикматларига қаранг!
Қиссани қавмлари яшаб турган ҳолат ва шароитдан оляптилар. Улар саҳрода яшашарди. Чўл-биёбонлар оша сафарлар қилиб туришарди.


Устига сув ва овқати ортилган туянинг нақадар қадрли эканини улар яхши тушунишарди. Уни йўқотиб қўйиш ўлим билан тенглигини яхши билишарди. Уларга туясини йўқотиб қўйган мусофирнинг яна топиб олгандаги хурсандлиги ҳам маълум эди. Шунинг учун улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган ҳикматни дарров тушунишди.


Шунинг учун насиҳатгўйлар ва мураббийлар инсонларга воқеликка мувофиқ гапиришлари керак. Улар тушунадиган нарсаларни гапиришлари керак. Университетда талабаларга айтиладиган гаплар масжиддаги намозхонларга тушмаслиги мумкин. Қирқ ёшдаги аёлга айтиладиган ҳикмат ўн ёшли қизчаларга аҳамиятсиз бўлиши мумкин.


Уларнинг ақли деганда уларнинг тили, урф-одати, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий аҳволи назарда тутилади!
«У қаттиқ хурсанд бўлганидан хато қилди!»


Юқоридаги кишининг гапи сиртдан қараганда очиқ-ойдин куфр гап. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга баъзи ҳолатларда инсонларни маъзур тутишимизни англатяптилар. Баъзан инсон шундай ҳолга тушадики, унда ақлини йўқотиб қўяди. Ҳатто уни танимай қоламиз. Инсоннинг бошига мусибат тушганида йўлини йўқотиши, қўпол гаплари билан атрофдагиларни ранжитиб қўйиши мумкин. Унинг чегарадан чиқиб кетганини тушунишимиз, айблашга шошилмаслигимиз керак. У ўзининг табиий ҳолида бу гапларини айтмаган бўлар эди!


Хурсандлик ҳам гоҳида мусибат каби инсонни чегарадан чиқариб юборар экан-да! Ҳаётда хурсанд инсонни ҳам бунақанги ҳолатда мувозанатдан чиқиб кетганининг гувоҳи бўлганмиз. У ҳам ўзида турган вақтида бунақанги гапларни айтмаган бўлар эди!


Демак, инсонларнинг шароитларини ҳисобга олишимиз лозим. Нафс турли довонлардан ошади. Тоғлардан, водийлардан ўтади. Гоҳида тепага кўтарилса, гоҳо пастга тушади.


Мустафо Маҳмуд айтади: «Биз бошқаларга йўлни енгиллатиб беришдан ўзгасига қодир эмасмиз!»


Аммо биз ана шунақанги ҳолатларда қўлимиздан келганича ўзимизни қўлга олишга ҳаракат қилишимиз керак.


Аввалгиларнинг бир гапи бор: «Бахтиёрлигингда ваъда берма, ғазабланиб турганингда жавоб қайтарма, хафа бўлганингда қарор чиқарма!»


Инсонларнинг шароитини ҳисобга олинг!


«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуга ўхшаш кишилар томонидан аввалдан ёзилар эди. Бу ишлар хусусий давоми...

991 11:46 / 26 июль
Биринчи қисм. ТАРИХИслом тарихига назар ташлаб қуйидаги мулоҳазага келамиз ndash қачонки уммат қийин аҳволга тушиб, нима қилишини билмай қолганда, Аллоҳ таолонинг давоми...

5354 15:20 / 17.11.2017
Оила, иш, омад, фаровонлик ва ҳоказолар тўлақонли бахтли бўлишимизнинг омилларидир. Мусулмон бўла туриб бизнинг икки дунё бахтсаодатимиз фақат Аллоҳнинг қўлида давоми...

38558 18:14 / 10.04.2018
Ибн Абид Дунё ўзининг .Ассомт, китобида келтиради.Мужоҳид ибн Жабр айтади .Менинг Қурайш қабиласидан бир дўстим бор эди. Бир куни унга дедим Кел бирбиримиз давоми...

2302 14:00 / 13.12.2022
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021