1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ҳар бир маҳалладагиларга азон қачон суннати муаккада бўлади?

09:00 / 30.06.2023 2476 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар азонниг овози бир маҳалладан иккинчи маҳаллагача етиб бормаса, унда ҳар бир маҳалла аҳли учун алоҳида-алоҳида айтишлари суннати муаккададир.


«Раддул мухтор»да:
«Зохир гап шуки, ҳар маҳалла аҳллари агарчи бошқа маҳалланинг азонини эшитсалар ҳам улардан бу суннат соқит бўлади. Агар эшитмасалар, суннат соқит бўлмайди», дейилган.


Жуманинг аввалги азонини бидъат дейиш
Жуманинг аввалги азонини «бидъати усмоний» дейишлик тўғри эмас. Балки у «суннати усмоний»дир. Барча саҳобаларнинг маслаҳати ва ижмоъси билан ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу бу азонни қўшдилар. Шунинг учун бу азон ҳам хутбанинг азонига ўхшаган суннати муаккададир. Уни бидъат дейиш залолат ва гумроҳликдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иршодларига хилофдир. Чунки Қуръон ва ҳадис шаръий ҳужжат бўлганидек, худди шундай ижмои уммат ҳам қатъий ҳужжатдир. Саҳобаи киромларнинг ижмоси ижмои умматнинг энг авло қисмидир.


Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Сизлар менинг Суннатимни ва рошид - ҳидоят топган халифаларнинг суннатини маҳкам ушланглар».


Таҳажжуд учун азон
Таҳажжуд учун азон айтиш машруъ эмас. Ҳазрат Иброҳим Нахавъий айтадилар: «Биз Ҳазрат Алқама роҳматуллоҳи алайҳ билан келаётган эдик. У киши кечасида бир инсоннинг азон айтаётганини эшитиб айтдилар:
«Аммо бу одам саҳобаи киромнинг йўлига хилоф иш қилди. Агар бу одам ҳозир ухлаб ётганида у учун яхшироқ бўлар эди. Фажр вақти кирса, кейин азон айтар эди». («Шарҳи Маъонил осор»).


Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида Билол розияллоҳу анҳу кечасида, саҳарлик вақтида азон айтган эдилар. У бомдоднинг азони ҳам эмас эди, таҳажжуд учун ҳам эмас эди. Балки, муборак Рамазон ойида саҳарлик вақтининг кирганини билдириш учун азон айтган эдилар.


«Азон одоблари ва аҳкомлари» китобидан


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 июндаги 03-07/4936-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.
 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гуноҳ қилиб турган ҳолатингда Аллоҳ сенга неъматлар инъом этаётган бўлса, бундан ғурурланма Бу неъматларни яхшилиқдан нишона, деб хомтама ҳам бўлма Балки, бу давоми...

2624 17:00 / 21.02.2022
Баъзи одамлар .Аллоҳнинг бирор валийси бизга назар солса, кўнглига яқин тутса, нуридан берса ва бунинг натижасида гуноҳлардан холос бўлсак,, деб ўйлайди. Ёдда давоми...

1646 14:57 / 29.11.2024
Бирор нарсага қарши чиқиш ёки уни қабул қилишдан аввал ўша нарса билан танишиб чиқиш кераклиги ҳамма билган ва амал қилиб келган ҳақиқатлардан биридир. Акс ҳолда давоми...

4999 23:07 / 26.04.2017
Германиянинг Росток университети бактериялар институти ректори доктор Рудот ғарблик сайёҳлардан бирининг араб давлатларига қилган саёҳати ҳақидаги китобни давоми...

2828 15:20 / 26.11.2021