1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Макка шаҳрида Халқаро Қуръон музейи очилди

16:47 / 10.08.2023 1523 pdf Ўқиш режими + -

Жаҳон мусулмонлари иттифоқи Макка шаҳрида Қуръони Карим халқаро музейини очди. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди. Ушбу музейнинг мақсадларидан бири халқаро учрашувлар ўтказиш ва Қуръони Карим нусхаларини тақдим этишдан иборат. 


«Arab News»нинг маълумотига кўра, Жаҳон мусулмонлари иттифоқи бош котиби Муҳаммад ибн Абдулкарим ал-Исо Макка шаҳрида Қуръони Карим халқаро музейи очилишини эълон қилди. Унинг айтишича, бу ташаббус Қуръон ва Суннатни тарғиб қилиш мақсадида бошланган ва ушбу музей илмий далиллар билан Қуръони Карим мўъжизаларини ёритиб беради. Музей лойиҳаси бутун Ислом оламининг бир неча олий мартабали олимларидан иборат Халқаро олимлар Кенгаши ташаббуси билан бошланган. Музей ходимларига бутун дунё бўйлаб анжуман ва маърузалар ташкил этиш вазифаси юкланади.


«Ўз мазмуни ва мақсадлари бўйича биринчи бўлган ушбу кашшоф лойиҳа ғояси Аллоҳнинг Китоби ва Суннатга хизмат қилувчи бўлим ва Ислом олами уюшмаси томонидан кўриб чиқилди», дейди Ислом олами уюшмаси Бош котиби Муҳаммад ал-Исо. — Ушбу уюшма биносига ташриф буюрувчилар музейни кўришлари мумкин. Музейнинг халқаро бўлимлари Қуръони Карим қадриятлари ва оятлардаги ҳикматли ҳукмлар билан таништиради. Шунингдек, музейда Қуръони Карим ва унинг илмлари билан боғлиқ анжуман, йиғилиш, маъруза ва тадқиқотлар олиб бориш билан бир қаторда Қуръони Карим қўлёзмаларининг тарихий маълумотлари ҳам тақдим этилади.

 

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар қилганимиздек Самарқанд шаҳрида 3 март куни .Имом Абу Мансур Мотуридий ва мотуридия таълимоти ўтмиш ва бугун, мавзусида халқаро конференция ўз ишини давоми...

3325 10:02 / 04.03.2020
248 йилдан бери фаолият юритиб келаётган ва ўзининг ёғоч безаклари билан эътиборни тортадиган .Токмак Ҳасан Пошо, масжиди Ёзгат шаҳрининг Сефаатли минтақаси давоми...

2412 11:14 / 17.05.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 20252026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг давоми...

1600 13:44 / 03.10.2024
Оксфорд маҳаллий масжиди Рамазон ойида муҳтожларга иссиқ овқат етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради. Аввалроқ, .Оксфорд, марказий давоми...

2092 18:29 / 05.04.2021