1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Сажда оятининг ўзини тарк қилиш макруҳдир | Фиқҳ дарслари (242-дарс)

19:00 / 10.08.2023 2245 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намоздами ёки намоздан ташқаридами, тиловат қилаётганда сажда оятининг ўзини қолдириб, ундан кейинги оятга ўтиб кетиш макруҳдир. Бунда саждадан, Аллоҳ таолонинг тоатидан юз ўгириш содир бўлган бўлади.

Акси макруҳ эмас.

Сажда оятининг ёлғиз ўзини тиловат қилиш макруҳ эмас. Бунда саждага қизиқиш бор.

Унга бошқасини қўшиш мандубдир.

Бир оятни бошқа оятдан афзал кўришга ўхшаб қолмаслиги учун сажда оятига бир-икки оятни қўшиб тиловат қилиш яхши бўлади.

Сажда оятини қироат қилиб туриб, охиридаги сажда маъносидаги сўзни тиловат қилмаса, сажда қилмайди. Агар сажда маъносидаги сўзнинг ўзини тиловат қилса ҳам, сажда қилмайди.

Уни тингловчидан махфий қилиш яхшидир.

Чунки у тиловат саждасига тайёр бўлмаса, қийналиб қолади. Мисол учун, таҳорати бўлмаслиги мумкин.

Қироати махфий бўлган намозда имомнинг сажда оятини тиловат қилиши макруҳ. Бунда муқтадийларга шубҳа тушади. Нима учун сажда қилганларини билмай қоладилар.

Жума ва ийд намозларида сажда оятини тиловат қилиш ҳам макруҳ.

Агар имом минбарда сажда оятини тиловат қилса, минбарда туриб ёки ундан тушиб тиловат саждасини қилади. Тингловчилар ҳам тиловат саждасини қиладилар.

Тиловат саждасини аввал ўриндан туриб, кейин қилган афзал. Сажда оятини тиловат қилган одам саждадан бош кўтармагунича, тингловчи бошини кўтармайди.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси шарифда айтиладики .Поклик ndash имондандир,. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. давоми...

4679 14:30 / 11.03.2021
Ҳаж ўзига зарур нарсалардан ва қайтиб келгунча аҳли аёлининг нафақасидан ортиқча зоди роҳиласи бор ҳар бир ҳур, соғсаломат, кўзи кўрадиган, мукаллаф, мусулмонга давоми...

782 19:00 / 02.10.2025
.Дия, сўзи луғатда бир нарсанинг эвазига мол беришга айтилади. Ҳанафий мазҳабининг таърифида .Жон бадалига берилган мол дия деб аталади.Аллоҳ таоло .Ким бир давоми...

8284 05:00 / 18.01.2017
Аҳли сунна вал жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчилари имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар. Тарихчиларнинг таъкидлашларича, у кишининг отаоналари марвлик, давоми...

8296 12:04 / 29.10.2018