1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абитуриентлар учун янги тайёрлов курслари ташкил этилди

13:44 / 03.10.2024 1461 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йилида ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентларнинг қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг 15 октябрь кунидан бошлаб барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.

Тайёрлов курслари қуйидаги фанлар бўйича бўлади:

Олий диний таълим муассасаларида:

Чет тили (араб тили);

Фиқҳ ва ақоид;

Ўзбекистон тарихи фанларидан. 

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:

Чет тили (араб тили);

Ўзбекистон тарихи;

Маънавият ва маърифат асослари фанларидан.                     

Дарс машғулотлари таълим муассасаларининг малакали ўқитувчилари томонидан олиб борилaди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилиши мумкин.

Олий таълим муассасалари:

1. Тошкент ислом институти +998-71-227-42-37

2. Мир Араб олий мадрасаси +998-50-005-01-83

3. Ҳадис илми мактаби +998-66-240-20-51

4. Имом Термизий ислом институти +998-55-451-05-96

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари:

1. Кўкалдош +998 93-395-30-60

2. Хадичаи Кубро (аёл-қизлар учун) +998-93-981-80-58

3. Саййид Муҳйиддин Махдум +998-88-822-68-70

4. Ҳидоя +998-88-572-60-06

5. Хожа Бухорий +998-75-542-74-25

6. Мир Араб +998-95-600-45-97

7. Жўйбори Калон (аёл-қизлар учун) +998-65-221-77-44

8. Фахриддин ар-Розий +998-95-606-92-55

9. Муҳаммад ал-Беруний +998-99-951-17-18

10. Имом Термизий +998-55-451-05-96

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий давоми...

1211 05:01 / 31.08.2024
2025 йилги Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони Карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур давоми...

1584 16:23 / 28 февраль
2020 йили Бухоронинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилингани муносабати билан бухоролик зиёлилар тарихи ҳақида янги китоб чоп қилинди.Аллоҳ таолога беадад давоми...

2383 22:11 / 27.07.2020
Татаристон мусулмонлари диний идорасининг .Закот, хайрия фонди уйсиз ва муҳтожларга хайрия дастурхонларини ёзишда давом этмоқда. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

1443 11:00 / 27.05.2021
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021