1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Хулуъ ҳақида

06:00 / 22.06.2023 1375 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Хулуъ» сўзи луғатда «кийим ечиш» маъносида кўпроқ ишлатилади. Шариатда эса, хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб, эри билан ажрашиши «хулуъ» дейилади. Чунки эр‑хотин Қуръон таъбири ила бир-бирига кийим ўрнида бўлади.


Эр‑хотиннинг бирга яшашга иложлари қолмаса, агар бирга турсалар, гуноҳ иш содир бўлиши муқаррар бўлиб қолса, хотиннинг эрдан кўнгли тўлмаса, ажрашишни истаб, эрига фидя (тўлов) бериб, уни рози қилиб, ажрашиб кетса, бўлади.


Ҳожат тушганда маҳрга яроқли нарса эвазига хулуъ қилса бўлади.


Хулуъ боин талоқдир.


Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хулуъни бир боин талоқ ҳисоблаганлар.


Аёлга бадалини бермоқ вожиб бўлади.


Яъни, эридан хулуъ қилаётган аёлга хулуънинг бадалини эрига бериши вожиб бўлади.


Эрга, агар айб ўзида бўлса, бадални олиш, агар айб аёлда бўлса, ортиғини олиш макруҳдир.


Яъни, эр ўзининг айби билан хотинни хулуъ қилишга олиб келган ва хулуъ эвазига хотин маҳрнинг бадалини қайтариб бераётган бўлса, уни олиш эрга макруҳдир. Аммо, айб хотинда бўлса ва у маҳр бадали устига ортиғини ҳам бераётган бўлса, эрга ўша ортиғини олиш макруҳ бўлади.


Хулуъга маҳр бўлиши жоиз нарса берилса ҳам бўлади. Уламоларимиз: «Хулуънинг миқдори ўша аёлга берилган маҳрдан ортиқ бўлмагани маъқул», деганлар.


Хулуъ Исломда аёл киши учун эрдан ажрашишга очиб берилган йўлдир. Эр ажрашишни хоҳласа, талоқ қилади. Хотин ажрашишни хоҳласа, қозига арз қилиб, хулуъ қилади.


Агар мол эвазига ёки мол бериш шарти билан талоқ қилса-ю, аёл қабул қилса, боин талоқ тушади. Хамр ва тўнғиз эвазига бўлса, эрга ҳеч нарса лозим бўлмайди. Хулуъда боин, талоқда ражъий тушади.


Эр хотинига: «Сени минг тилла эвазига талоқ қилдим», деганда ёки «Сени минг тилла бериш шарти билан талоқ қилдим», деганда хотин: «Шартни қабул қилдим», деса, орага бир боин талоқ тушади. Чунки икки ҳолатда ҳам талоқ хотиннинг қабулига боғлиқдир.


Хамр ва тўнғиз мусулмон шахс учун қийматга эга мол эмас. Шунинг учун уларни бериши ҳам лозим бўлмайди. Буларга ўлимтик ва ҳур инсон кабилар ҳам киради. Ана шу пайтда хулуъда боин, талоқда ражъий тушади. Чунки бериладиган эваз ботил бўлганидан сўнг, лафзларга эътибор қилиш лозим бўлади. Хулуъ боин талоқни, талоқ эса ражъийни тақозо қилади.


Агар аёл мингнинг эвазига уч талоқни сўраса-ю, эр бир талоқ қўйса, бир боин талоқ тушади ва мингнинг учдан бири лозим бўлади. Минг бериш шарти билан бўлганда, Абу Ҳанифанинг наздида, бир ражъий талоқ тушади ва ҳеч нарса бериш лозим бўлмайди.


Араб тилида эваз билан шартнинг орасида катта фарқ бўлади. Шунинг учун бу икки маъно ишлатилганда ҳукмлар икки хил бўлади.


Хулуъ аёлнинг ҳаққида эваз олди-бердиси ҳисобланади. У мажлис билан чегараланади. Шунинг учун у айтганидан қайтиши ва ихтиёр қилиш шарти тўғри бўлади.


Хулуъ қилишни хоҳлаган аёлнинг мол бериши лозим бўлгани сабабли бу иш унинг учун савдога ўхшаш нарсага айланиб қолади. Хулуъ масаласини ўша мажлиснинг ўзида ҳал қилиши лозим, ундан кейинга қолдиришга ҳаққи йўқ. Шунинг учун у хулуъни таклиф қилганидан кейин эр қабул қилишидан олдин гапини қайтариб олишга ҳақлидир. Эр: «Минг тилла бериш шарти ила сен талоқсан», деганида аёл: «Қабул қилдим», деса, унинг ихтиёр ҳаққи уч кунгача собит бўлади. Бу муддат ичида эр талоқни қайтариб олса, талоқ ботил бўлади. Аёл талоқни ихтиёр қилса, талоқ тушади ва эрга минг тилла бериши вожиб бўлади.


Хулуъ эрнинг ҳаққида қасамдир. Шунинг учун ҳукмлар аксинча бўлади.


Яъни, қайтиши мумкин эмас ва унга ихтиёр ҳаққи ҳам берилмайди. Масалани ўша мажлиснинг ўзида ҳал қилмасдан, кейинга қолдирса ҳам бўлади. Бошқа ҳукмларда ҳам шундай.


Хулуъ ва бир-биридан воз кечиш икковларидан никоҳ ҳақларини соқит қилади.


Аммо, никоҳдан бошқа ҳақлар собит туради. Мисол учун, иккиси бир-бири билан савдо қилган бўлсалар, бу ишдаги ҳақлари соқит бўлмайди. Маҳр, нафақа каби никоҳга оид ҳақлар эса, соқит бўлади.


«Бахтиёр оила» китобидан


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1465-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
islom.uz middot 68 ndash Ота ndash онанинг ҳақлар1Отаонани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир тузум ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Отаонанинг давоми...

2874 10:08 / 20.05.2020
Эрхотин орасидаги хилофни бартараф қилишда қуйидагиларга эътибор бериш тавсия қилинади1. Аввало муаммо ҳақиқатда ҳам хилоф даражасига бориб етганми ёки давоми...

3431 19:00 / 31.05.2021
....хотинларингизнинг оналари, ўзингиз қовушган хотинларингизнинг қарамоғингиздаги қизлари ndash агар ухотинлар билан қовушмаган бўлсангиз, сизга гуноҳ йўқ ndash ва давоми...

2874 19:01 / 02.11.2018
Саҳиҳ хилватдан олдинги талоқ аталган маҳрнинг ярмини вожиб қилади.Бу ҳукм Қуръони каримда келган.Аллоҳ таоло .Бақара, сурасида шундай деб марҳамат қилади давоми...

3063 15:00 / 11.01.2019