1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Ота-оналар ҳадеб аралашаверманг!

17:00 / 25.11.2021 3321 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир жамиятда оила бузилиши ва шунга ўхшаш муаммоларнинг келиб чиқиши бир неча омилларга боғлиқ бўлади. Ўша муаммоларни ҳал қилиш учун, аввало, мазкур сабабчи омилларни атрофлича ўрганиб чиқиш, таҳлил этиш ва уларни бартараф қилиш чоралари ишлаб чиқилади. Шу тарзда аста-секин бош муаммонинг ҳам ечими топилади. Бунда, албатта, муаммоси бор жамиятнинг ва унинг аъзоларининг шарт-шароитлари ва хусусиятлари, турмуш тарзлари ва бошқаларнинг таъсири бўлади.

Махсус ташкилотлар жамиятдаги муаммоларни ва уларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиб бўлганидан кейин биргаликда муаммони ҳал қилишга ўтилади.

Мазкур муаммоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири оила бузилишидир, десак муболаға қилмаган бўламиз. Чунки оила муаммоси бугунги кунда деярли барча жамиятларни ташвишга солиб турган муаммолардан бири экани ҳеч кимга сир эмас.

Мусулмонлар яшайдиган жамиятларда оила масаласи ва муаммоси бўйича диний уламоларга кўп мурожаат бўлиши турган гап. Чунки оила қуришда, оила тутишда, оиланинг мустаҳкамлигида ва оила бузилишининг олдини олишда ва ниҳоят, бузилган оилаларни қайта тиклашда динимиз таълимотлари доимо керак бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон аҳоли бу масалаларнинг барчасида диний уламоларга тез-тез мурожаат қилиб, улардан насиҳат, кўрсатма ва маслаҳатлар олиб турадилар. Хусусан, оила бузилиши борасида мурожаатлар кўп бўлади. Бу эса, уламоларга бошқа маълумотлар қатори, оила бузилиши ва унинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлардан ҳам бохабар бўлиш имконини беради.

Вилоятларимиздан бирида фаолият олиб борувчи бош хатиблик идораси ўзларига оилани қайта тиклаш масаласида мурожаат қилганлар учун сўровнома тайёрлаб, унда ажрашишнинг сабаби ҳақида ҳам савол беришган. Натижада ўзларидаги оила бузилишига сабаб бўлаётган омилларни аниқлашга эришганлар. Уларнинг олиб борган сўровномалари жамиятда оила бузилишига сабаб бўлаётган омиллар ичида биринчи ўринда ароқхўрлик, иккинчи ўринда ота‑оналарнинг аралашуви эканини кўрсатган.

«Бахтиёр оила» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барра бинти Ҳорис бу шартномадан кейин ўша келишилган миқдордаги тиллани топиш пайига тушди. Бу мақсадга эришиш учун нима қилиш кераклигини у яхши билар эди. давоми...

2717 20:05 / 14.09.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб.Ё Расулаллоҳ Менинг давоми...

3201 18:30 / 02.03.2021
Оилада эрни рози қиладиган ишга эътибор бермаслик ва ҳистуйғуларини инобатга олмаслик доим муаммо сифатида қараб келинган. Мазкур муаммонинг ечими ўлароқ, давоми...

3290 17:01 / 12.03.2022
Боланинг отаонадаги ҳақларидан, отаонанинг фарзанд олдидаги вазифаларидан бири оиланинг янги аъзосига маънодор, чиройли исм қўйишдир. Бу ишнинг аҳамиятини давоми...

3207 18:08 / 03.11.2019
Аудиолар

213453 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132667 14:35 / 11.08.2021