1446 йил 10 рабиъус сони | 2024 йил 13 октябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Орангизни ажратиб қўйдим!

13:24 / 17 январь 2421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргани келдилар. Шунда ичкаридан қизлари Оиша розияллоҳу анҳонинг Расулуллоҳга овозларини кўтариб гапираётгани эшитилди. Изн берилгач, Абу Бакр ичкари кирдилар ва Оиша онамизга ғазаб билан:
Аллоҳнинг Расулига овозингни кўтариб гапиряпсанми?! - дедилар.


Ҳатто Оиша онамизнинг кийимларидан тутиб, ўзларига тортдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам ўртага тушиб, Оиша розияллоҳу анҳони ажратиб олдилар. Сўнгра анча пайт Оиша онамизга: «Анави киши билан орангизни ажратиб қўйганимни кўрдингми?» деб ҳазиллашиб юрдилар. Бироз вақт ўтиб, ҳазрати Абу Бакр яна келдилар. Бу сафар Расулуллох билан Оиша онамиз кулиб гаплашиб ўтиришган эди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларга:
– Мени жанжалингизга шерик қилганингиз каби, тинчлигингизга ҳам шерик қилинглар! -дедилар.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам башарликларини кўрсатадиган ҳадислар мен учун энг суюмли эканини бир неча марта айтганман. Сийратдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг бизнинг ҳаётимизга ўхшаш ижтимоий ҳолатларию табиий ҳаётларини намоён қилган ҳодисалар энг ёқимли эканини бир неча бор такрорлаганман. Чунки инсонлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларининг ҳаётларига муҳаббат ва ҳурмат билан қарашади. Уларнинг ҳаётида муаммо йўқ деб ўйлашади. Аммо юқоридаги каби ҳикоялар бу гумонларнинг барчасига нуқта қўйиб, улар ҳам биз каби инсонлигини, банда иймонда нечоғлик юксалмасин, барибир бандалигича қолаверишини англатади!


Эр-хотин келишмовчилиги ҳамма уйда бўлади. Кундалик муаммолар, ҳаёт ташвишлари ва инсон нафсининг бир даврдан иккинчи даврга ўтганида ўзгариши бунга сабаб бўлиши мумкин. Оиша онамизнинг овозлари кўтарилишининг иймон даражасига, тақво миқдорига алоқаси йўқ.


Азизлар, бу ҳаёт! Хотинингиз иймонда қанчалар юксалмасин, Оиша онамизга ета олмайди. Сиз ҳам иймонда қанчалар юқориламанг, барибир Набий соллаллоху алайҳи васалламдек бўла олмайсиз. Кўриб турибсизки, улар ўртасида ҳам келишмовчилик бўлган экан. Ибратланишимиз учун алҳамду лиллаҳки, бу хабарларни бизга етказишган!


Биринчи дарс
Ким эр-хотинлик ҳаётида муаммо ва мушкулотлар бўлмайди деб ўйласа, у хаёлпараст ёки туш кўраётган бўлади. Мушкулот худди ёз булути сингари ўткинчи бўлиши лозим. Эр-хотинлар бир-бирининг айбидан кўз юмиши, раҳм-шафқат асосида ҳаёт кечириши керак. Уйлар жанг майдонига айланмаслиги учун бир марта сиз чекинасиз, бир марта хотинингиз чекинади!


Иккинчи дарс
Агар қудалар ҳар бири ўзининг фарзанди томонга ўтиб олса, муаммо катталашади. Хотин нима қилмасин, ота-онаси уни ҳақ дейди. Эр нима қилмасин, унинг ҳам ота-онаси ўғилларини ҳақ дейишади. Бу эса ақлга ҳам, мантиққа ҳам тўғри келмайди. Аслида, икки куда томон фақат оилани ислоҳ қилиш учунгина аралашишлари тўғри бўлади. Уйлар ҳақ ундириб бериладиган маҳкама эмас. Оилалар ўзаро раҳм-шафқат, тинч ҳаёт кечириш, бир-бирининг айбини кўрмаганга олиш билан қоим туради. Қудалар фарзандларининг қўлидан тутганида, нариги томоннинг фазилатини ҳам унутмаслиги керак. Оиша онамиз овозларини кўтарганларини ҳазм қила олмаган Абу Бакр розияллоху анҳу нақадар олийжаноб эдилар!


Учинчи дарс
Келиша олмаслик бошқа нарса, эр-хотин бир-бирини ҳурмат қилмаслиги бошқа нарса. Аслзода инсонлар хусумат пайтида билинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюкликларига қаранг! Ҳатто Оиша онамиз овозларини кўтарганларида ҳам хафа бўлмадилар. Ҳатто Абу Бакр розияллоҳу анҳу қизларининг адабини бермоқчи бўлганларида у кишидан ажратиб олдилар. Келишмовчиликлар абадий турадиган нарса эмас. У вақтинчадир!


Тўртинчи дарс
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўкилган сувни дарров идишга қайтардилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳога ҳазиллашдилар: «Анави киши билан орангизни ажратиб қўйганимни кўрдингми?», дея лутф қилиб, орадаги нохушликни кўтардилар.


Нубувватнинг буюклигига қаранг! Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам дарров Оиша онамизнинг кўнгилларини оляптилар!


Эр-хотин ўртасида саркашлик иш бермайди, нафсоният, ғурур деган нарсалар-ку умуман сиғмайди!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мискинга ва йўқсил йўлчи,нинг ҳаққини ҳам адо эт..Мискин, ndash ҳаёт ўтказишда моддий жиҳатдан қийналиб қолган камбағал одам..Йўқсил йўлчи, ndash ўз юртида бойбадавлат давоми...

1664 17:00 / 16.02.2021
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини гўзал қилинг,, ndash давоми...

2632 11:07 / 04.04.2020
.Никоҳ, сўзи, аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, луғатда .қўшилиш,, .жамланиш,, .яқинлашиш, маъноларини англатади.Шариатда эса .Никоҳ баҳраланиш эгалигини ҳосил қилувчи давоми...

15918 16:16 / 03.01.2019
Эридан талоқ билан ёки эри ўлиб ажралган аёл киши белгиланган идда муддати тугамасдан бошқа киши билан никоҳланиши дуруст эмас. Бирор аёлга уйланмоқчи бўлган давоми...

2160 18:27 / 01 февраль
Аудиолар

131625 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

52101 14:35 / 11.08.2021