1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров элчихона маслаҳатчисини қабул қилдилар

16:11 / 31.05.2023 1793 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 30 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Туркия давлатининг Ўзбекистондаги элчихонасининг диний масалалар бўйича маслаҳатчиси Маҳмуд Турк жанобларини қабул қилдилар.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланаётгани, икки давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари турли йўналишлардаги муносабатларга катта замин бўлаётгани ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, мамлакатлар диний идоралари ўртасида маърифий соҳада муваффақиятли ҳамкорлик йўлга қўйилгани, илмий меросни ўрганиш ва қўлёзма манбаларни тадқиқ қилиш йўналишида ҳам янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳокама қилинди.









Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг шимолий штати ҳисобланган Аляскадаги Уткиагвиг Собиқ Барроу шаҳрида баъзан ўн саккизинчи, баъзан эса йигирманчи ноябрь куни қуёш ботиб шу билан 6567 кундан давоми...

2418 16:41 / 22.11.2024
Қозоғистоннинг Алмата шаҳридаги Турксиб туманида янги .Абдуллоҳ, масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари идораси матбуот давоми...

2480 12:00 / 28.09.2020
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари давоми...

2206 16:31 / 17.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари давоми...

1199 17:18 / 19 февраль
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021