1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Китоб – камолот калити» илмий-маърифий китоблар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

14:28 / 07.04.2022 2451 pdf Ўқиш режими + -

2022 йил 7-8 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси майдонида «Китоб – камолот калити» номли илмий-маърифий китоблар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизасияси маркази ташаббуси билан ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда юртимизда фаолият олиб бораётган бир қатор нашриётлар, босмахоналар ва китоб дўконлари илмий, маърифий ва бадиий китоблари билан иштирок этмоқда. Хусусан, ушбу кўргазмада «Hilol-nashr» нашриёти ҳам қатнашмоқда.

Юртимизда бу каби тадбирларнинг анъанавий тарзда ўтказилиши ёш авлодда китоб ва илмга бўлган муҳаббатнинг ортишига, китобхонлар кўламининг янада кенгайишига хизмат қилади.

Марҳамат сиз ҳам кўргазмага ташриф буюринг!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имомхатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний давоми...

1977 10:34 / 28.08.2021
Фоизли қарз олдибердисига асосланган замонавий банк муассасалари Ислом оламига дастлаб XIX асрда кириб келган. Биринчи анъанавий банклар Миср, Туркия ва давоми...

2223 16:21 / 22.10.2021
Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда қориларимиз томонидан ўқилган Қуръони Каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз давоми...

1237 17:39 / 26.03.2025
Тошкент ислом институтида 20252026 ўқув йили кундузги таълим учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш оффлайн шаклда 25 июндан бошланди. Институтда қабул давоми...

1416 11:26 / 25.06.2025