1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Фирдавс жаннатини сўранглар

14:30 / 07.04.2022 5321 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳгагина ибодат қилишга, Унинг динигагина ихлос қилишга, бошқа динларга мойил бўлмасликка, намозни тўлиқ ўқишга, закот беришга буюрилган эдилар. Ана шу тўғри (миллат)нинг динидир» (Баййина сураси, 5-оят).

Алқама ибн Ваққос Лайсийдан ривоят қилинади:

Алқама айтади: «Мен Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг минбар устида шундай деётганини эшитдим: “Пайғамбар алайҳиссалом: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишининг ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилинган бўлса, ўшанга бўлади», деяётганларини эшитдим», деди.

Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар алайҳиссалом: «Ким Аллоҳга ва Расулига имон келтирса, намозни ўқиса, Рамазон ойида рўза тутса, уни жаннатга киргизиш Аллоҳга ҳақ бўлади. У Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган бўлсин ёки ўзи туғилиб ўсган ерда ўтирган бўлсин», дедилар.

Саҳобалар сўрашди: «Эй Расулуллоҳ, одамларга бунинг хабарини берайликми?»

Расулуллоҳ жавоб бердилар: «Албатта, жаннатда Аллоҳ уни мужоҳидлар учун тайёрлаб қўйган юз даража бор. Ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ернинг орасича. Агар сўрасанглар, Аллоҳдан Фирдавс жаннатини сўранглар. Чунки у жаннатнинг ўртасида ва жаннатнинг энг тепасида. Унинг устида Раҳмоннинг арши бор. Ундан жаннат дарёлари оқиб чиқади», дедилар.

Имом Бухорий, Имом Аҳмад, Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

«Рўза аҳлига Рамазон туҳфаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эҳ дўстим, сени яратилишингнинг ўзи бир мўъжиза эканини билсайдинг.Эҳ дўстим, сени мусулмон қилиб яратилганингни ўзи катта мақом ва Аллоҳнинг сенга берган энг давоми...

4889 17:00 / 28.04.2022
Рамазон имкониятлар ойи. Уни муносиб шаклда ўтказган кишига жуда кўп эшиклар очилади. Бу борада эса сизга ушбу тавсиялар асқотади деган умиддамиз 23. Намозларни ўз давоми...

3039 08:00 / 12 март
.Лайлат улқадр, ndash Қадр кечасининг минг ойдан яхшироқ эканлигини Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг шу кечага бағишлаган сурасида айтиб ўтган. Аслида, қадр кечасини давоми...

16636 14:30 / 03.04.2024
Фитр садақаси рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақадир. У рўзадор учун Рамазон ойи давомида айтган беҳуда гапсўзлари, қилган хато ва камчиликларини давоми...

22867 22:27 / 30.04.2022
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021