1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Намозга шошилинглар!

17:00 / 25.05.2023 2880 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу дунёнинг ташвишидан ортмай қолсам бир муддат,

Сокин бўлиш истарман, руҳимга керак мадад.

Бу қалб нечун сиқилар, бошимда нима ўйлар?

- Деб ҳаёлларим сурсам, бир овоз қўшиқ куйлар.

 

Йўқ! Бу қўшиқ эмасдир,

Жуда гўзал бир оҳанг.

Ижрочиси ким экан?

Дилга бу куй ҳамоҳанг.

 

Дер: «Фалаҳ»га шошилинг!

Дер: «Нажот»га шошилинг!

Яхшилаб қулоқ солсам,

Дер: Намозга шошилинг!

 

Хурсанд бўлиб кетдиму,

Тез покликка ошиқдим.

Жисму қалбнинг поклиги-

Таҳоратга ошиқдим.

 

Тайёрланиб, қўл боғлаб,

«Аллоҳ буюкдир!»-десам,

Танда бир нур порлади,

Чиройли ният қилсам.

 

Турурман хушуʼ билан,

Эгилсам хузуʼ билан,

Қабул этгин, деб мендан,

Саждада ражо билан

 

Ўнг томонда хуррамлик,

Чап томонда бахтсизлик.

Ортимдаги ҳамроҳим-

Кутар мени Азроил.

 

Гуноҳларим кўп, аммо,

Аллоҳдан умидим бор.

Буюк неъмат хоҳларман,

Менда шу илтижо бор.

 

Қилдим Роббимга ибодат,

У менга берди ҳаловат.

Эй мўминлар, тез туринг,

Юз-қўлингизни ювинг.

Намозга шошилинглар!

Нажотга шошилинглар!

Мақсудова Мадинабону Жаҳонгир қизи

 

Эслатма: Сиз ҳам «Ислом.уз-1444» танловида қатнашмоқчимисиз? Унда қуйидаги https://islom.uz/maqola/19769 ҳавола орқали мусобақа шартлари билан танишинг ва танловда иштирок этинг!

Ушбу шеър Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 10 майдаги 03-07/3450-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маъруф Кархийни қабрини олдида ҳам доим дуо мустажоб бўлган. Шунинг учун .Қобру Маъруф тиряқун мужарроқ, дейишган. Тирёқ деб заҳарни ёки мастликни кесадиган давоми...

3067 14:56 / 07.07.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

1990 10:20 / 12.05.2022
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вазифаси Қуръонни етказиш, холос, эмиш. Унинг пайғамбарлик сиймоси, яъни суннатлари, топширадиган вазифа ва давоми...

2282 16:00 / 17.11.2021
Тўлиқ исми ва таваллуди Абул Асвад Золим ибн Амр инб Золим Дуалий. Маккаи Мукаррама жанубидаги Бани Дуъл қабиласидан бўлган. Шунинг учун Дуалий нисбасини олган. У давоми...

2214 11:11 / 21.05.2023