1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВНИНГ 3-ЧОРАГИ БОШЛАНДИ!

17:37 / 12.02.2022 1463 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.

Бугунги кунгача 1-чорак — ҳанафий ва 2-чорак — моликий мазҳабига оид мавзудаги материалларни иштирокчиларимиз @islomuztanlovbot манзилига беришди. Ушбу мақолалар islom.uz сайтининг танловлар рукнига жойланди ва ижтимоий саҳифаларда тарқатилди. Шу билан 2-чорак якунланганини маълум қиламиз.

Бугундан бошлаб 3-чорак — шофеъий мазҳабига оид мавзулардаги материалларни иштирокчиларимиз @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишлари мумкин.

Танлов шартларини эслатиб ўтамиз:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Марҳамат танловда иштирок этинг!

Аллоҳ таоло хайрли ишларимизни бардавом қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мадрасалари толиблари бўлмиш саҳобаларнинг ҳаётлари бизга ҳар жабҳада намунадир. Улар Ислом қуёши порлагач, матонат давоми...

2901 10:30 / 22.01.2023
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

2007 10:20 / 12.05.2022
.Бир подшоҳ икки қул сотиб олган эди. Уларнинг руҳияти, ички оламига бир назар ташлаш учун аввал биринчи қули билан суҳбат ўтказди. Подшоҳнинг саволларига қул давоми...

4193 16:50 / 12.12.2022
.Кимни жаннат аҳлидан бўлган кишини кўриши хурсанд қилишини истаса, Урва ибн Зубайрга боқсин, Абдулмалик ибн Марвон Тўлиқ исми ва таваллудиАбу Абдуллоҳ Урва ибн давоми...

3048 16:06 / 13.02.2023