1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

«Islom.uz – 1444» танлови

00:00 / 07.11.2022 2490 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Азизлар!

«Islom.uz-1444» танлови

Азизлар!
Устозимиз, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг «Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳларимизга, улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш, диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бидъат-хурофотларни йўқотиш» шиорлари остида «Islom.uz-1444» йиллик танловини эълон қилади!

Танловдан мақсад
- маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг Ватанимизнинг тарихи, бугуни ва эртаси олдидаги масъулиятини ошириш, ёш авлодни зарарли таъсирлардан ҳимоялашга муносиб ҳисса қўшиш;
- халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятлари, маданий, адабий-бадиий меросини ўрганишни рағбатлантириш;
- замонавий ахборот-телекоммуникация воситаларини ўрганиш ва улардан кенг фойдаланишни тарғиб қилиш.

Танлов йўналишлари
1. Адабий-бадиий (насрий, шеърий асарлар, публицистик мақола, очерк, репортажлар, сценарийлар, хорижий тиллардан ўзбек тилига ёки ўзбек тилидан хорижий тилларга таржима қилинган маънавий-маърифий асарлар);
2. Мультимедиа (видео, анимацион фильмлар, бадиий, илмий-оммабоп, ҳужжатли фильмлар);
3. Дастурий ишланмалар (мобил иловалар, сайтлар, ижтимоий тармоқлардаги каналлар).

Танлов шартлари
Ёзма ижодий ишлар камида 500 та сўз бўлиши ва doc, docx ёки rtf форматда бўлиши керак.
Видеолавҳалар ўлчами камида 1920х1080, камида 30 сониялик бўлиши, mp4 форматда, аудио ҳолати эса 48000 kHz 320 kBit бўлиши керак.
Мобил иловалар iOS ёки Android тизимида, Mac, Windows ёки Linux тизимида ишлаши керак.

Мукофотлар
Энг юқори баҳо берилган асарлар ўз мезонлари бўйича танлов ғолиблари деб топилади ҳамда муаллифларга қуйидаги мукофотлар топширилади:

1-ўрин учун – 15 000 000 сўм
2-ўрин учун – 10 000 000 сўм
3-ўрин учун – 5 000 000 сўм

Материалларни шахсий маълумотлар, электрон почта ва телефон рақамларини илова қилган ҳолда @islomuztanlovbot ёки tanlov@islom.uz манзилига юборинг.

Ижодий ишлар бугундан бошлаб ҳижрий 1444 йил зулқаъда ойининг 20 кунигача қабул қилинади. 

Танлов шартларига мувофиқ келган маҳсулотлар islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларига қўйиб борилади. 

Эслатма: 
Танловга тақдим этиладиган материалларда Ислом тарихи, илм-фанга бағишланган мавзулар ёритилиши, хусусан, диёримизнинг, буюк аждодларимиз ва замондошларимизнинг Ислом умматининг равнақига қўшган улкан ҳиссаси акс эттирилиши, халқимизнинг маънавий-руҳий қиёфаси, бой маданий ва маърифий мероси, бугуни ва эртаси ифодалаб берилиши лозим. Шунингдек, материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, долзарблиги, иш ҳажми (қилинган меҳнат), сифати, савияси ва аҳамияти ҳамда илмий асосга эга бўлиши керак.

Танлов муносабати билан сиз азизларни хайрли ишларда ҳамкорлик қилишга таклиф этамиз. 
Бу ҳақда Аллоҳ таоло Ўзининг каломида шундай марҳамат қилган:
«...Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг...» (Моида сураси. 2-оят).

Uz card рақами: 8600 1404 5164 5817 (Madiyarov Davron)
Visa Platinum рақами:  4854 7002 8374 8642
Union Pay рақами: 6210 4502 7071 5535

Марҳамат, танловда иштирок этиб, ғолиб бўлинг!

@islomuz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўлиқ исми ва таваллуди Абул Асвад Золим ибн Амр инб Золим Дуалий. Маккаи Мукаррама жанубидаги Бани Дуъл қабиласидан бўлган. Шунинг учун Дуалий нисбасини олган. У давоми...

2122 11:11 / 21.05.2023
Ҳанафий мазҳабига оид мавзуда иштирокчиларимиз томонидан islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган мақолаларМавзу Ихтилофларнинг ягона ечими ndash мазҳабга давоми...

1458 13:30 / 16.10.2021
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган.2чорак mdash моликий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1682 12:42 / 25.01.2022
Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилади.Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда араб, рус, инглиз, форс ва давоми...

2335 16:31 / 09.09.2021
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021