1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Бирор нарса зарар берганда айтиладиган зикр

09:00 / 18.05.2023 2054 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Аслам қабиласилик бир кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдим, бир саҳобий киши келиб: «Эй Расулуллоҳ, мана шу кеча чаён чақиб олиб, тонг отгунигача ухлаганим йўқ», деди. У зот: «Агар кеч кирганида: 

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

«Аъузу бикалиматиллаҳит тааммаати мин шарри ма холақ», десанг, иншааллоҳ, бирор нарса зарар бермайди», дедилар.


Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари ила У халқ қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.


Абу Довуд ривоятлари.

 

Ушбу мақола (видео материал) Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-рақамли хулосаси асосида тайёрланди

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ойни кўриб, рўза тутинглар. Ойни кўриб, рўзани очинглар. Агар ой давоми...

2555 10:09 / 01.04.2022
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Ким муаззинни эшитган пайтда давоми...

1622 09:52 / 25.01.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай саловот айтилиши ҳақида .Намоз зикрлари, китобида айтиб ўтдик. Аммо Ибн Абу Зайд Моликий ва у кабилар ана шу давоми...

2038 13:50 / 23.10.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидагисидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшиси давоми...

3313 09:35 / 29.07.2020