1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Исломни қучсалар ва фақиҳ бўлсалар шарафлари давом этади

11:00 / 18.05.2023 702 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:


"الناس معادن كمعادن الذهب والفضة ، خيارهم في الجاهلية خيارهم في الإسلام إذا فقهوا"


«Одамлар олтин ва кумуш маъданлари каби маъдандирлар. Жоҳилиятда энг яхши бўлганлари Исломда ҳам энг яхшилари бўладилар, агар фақиҳ бўлсалар» 
Муслим ривояти. 


Ушбу ҳадиси шариф мазмунига кўра, хулқ одоб, яхши табиат ва гўзал сийрат бамисоли ер остида жойлашган турли хил метал конлари каби инсонларнинг илдизлари, наслу насаб ва ботинларида яширин бўлади. 


Маъданлар ҳар хил жиҳат ва хусусиятларда бир-биридан фарқ қилгани каби ҳусни хулқ, олийжаноблик ва гўзал табиатда ҳам инсонлар ўзаро тафовутда бўладилар. Шундай экан, жоҳилиятда ўзининг хулқу атвори билан обрў мартабага эга бўлганлар, ҳидоятдан баҳраманд бўлсалар Исломда ҳам одамларнинг энг шарафлиси ва устуни бўладилар, шу шарт биланки, фақиҳ бўлсалар, динни тўғри тушунсалар.


Жоҳилиятда кишилар ўртасидаги тафовут фақат насабга боғлиқ бўлган бўлса, Исломда бу нарса фақат насабга эмас, балки, ҳасаб, илм ва амалга ҳам боғлиқдир. Агар фиқҳда тенг бўлсалар, устунлик насаб ва хулқу одобдаги тафовутга кўра белгиланади. Насаби олий, хулқу одоби зўр бўлса ҳам фиқҳни билмаса, афзаллик фақиҳ томонда бўлади. Шундан ҳам билса бўладики, фиқҳ илми инсонни улуғ қилади, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар мартабасини кўтаради. 


Ҳадиси шарифда инсонлар хулқу атвор жиҳатидан маъданларга ўхшатилди. Маъдан эса ер остидан қазиб чиқарилмагунча фойда бермайди. Бунинг учун маълум бир меҳнат ва машаққат талаб этилади. Бу шундан далолатки, инсон ўз илдизларидаги, ботинидаги олийжаноб хулқни юзага чиқариши учун бироз меҳнат қилиши, риёзат чекиши керак. Ўзидаги ички куч-қувват, қобилият ва иқтидорни кашф эта билиши ва уни ташқарига чиқара олиши лозим. 


Шунингдек, қимматбаҳо тошлар, маъдан ва металлар ўзгармагани каби шарафлилик сифати ҳам аслида ўзгармас нарсадир. Жоҳилиятда шарафли бўлганлар, Исломни қучсалар ва фақиҳ бўлсалар шарафлари давом этади ва зиёда бўлади. Акси бўлса, насаб жиҳатидан устунликлари фойда бермайди.


Алишер Султонходжаев

 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 июндаги 03-07/4936-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Исро, сурасида.Аллоҳга дуо қилинглар ёки Роҳманга дуо қилинглар, қайсисига дуо қилсангиз ҳам, бари бир. Гўзал исмлар Уникидир,, деган давоми...

11268 23:16 / 01.05.2017
Гоҳида У Зот сенга тоат эшигини очади ва қабул эшигини очмайди. Гоҳида сенга гуноҳни тақдир қилади ва у У Зотга етишишга сабаб бўлади.Ушбу ҳикматда Ибн Атоуллоҳ давоми...

6472 16:21 / 29.04.2018
Биз оятларимизни берган, сўнгра улардан суғурилиб чиққан ва уни шайтон эргаштириб кетиб, гумроҳлардан бўлган кишининг хабарини уларга тиловат қилиб берУшбу ояти давоми...

3921 18:17 / 16.11.2017
Ашраф ҲумайсаШубҳа йўқки, биз мусулмонлар жамиятга тааллуқли ишларни ислоҳ этишда асосий маънавий кучга эгамиз. Ақли расо киши яхши англаб етадики, ҳар бир мўмин давоми...

5204 13:38 / 20.09.2017