1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қуръон ажойиботлари

11:00 / 27.04.2023 1336 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

                   (биринчи мақола)

Ушбу мақолада Қуръони Каримнинг баъзи лафзларидаги мўъжизалари баён этилган. Мақолани тадаббур билан мутолаа қилган ўқувчи Қуръони Каримнинг нақадар илоҳий мўъжиза Калом эканлигини англаб етади.


1. Аллоҳ таоло шундай деган:


إِنِّي وَجَدتُّ امْرَأَةً تَمْلِكُهُمْ


«Дарҳақиқат, мен бир аёлни кўрдим» (Намл сураси, 23-оят)
Ҳудҳуд аёл киши раҳбарлик қиладиган қавмни топганидан ажабланди, ҳайрон қолди. Шунинг учун «малика» демасдан, «аёл» деди. Бунга қўшимча равишда ўша аёлнинг тахтини «улуғ» деди, аёлнинг ўзини эмас. 


وَلَهَا عَرْشٌ عَظِيمٌ


«... Ҳамда унинг буюк тахти бор экан... (деди)».
Ҳудҳуд бу гапи билан ўша аёлни ўзи муносиб бўлган лойиқ ўринга қўйди. Қайсики, бу ўринга Ислом дини қўйган эди. 


Имом Бухорий бобомиз ва Имом Термизий бобомиз ривоят қилишларича, Кисро вафотидан сўнг форслар унинг қизини подшоҳ қилишганини эшитган Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир ҳадис айтган эканлар. Имом Бухорий бобомиз саҳиҳ ҳадислар тўпламида бу ҳадисни икки марта такрор келтирганлар:


لَنْ يُفْلِحَ قَوْمٌ وَلَّوْا أَمْرَهُمْ امْرَأَةً


«Ўз ишларига аёл кишини бошлиқ қилган қавм ҳаргиз нажот топмайди!»
Қуръондаги ишлатилган лафзнинг гўзаллигига қаранг!

2. Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган:


وَاشْتَعَلَ الرَّأْسُ شَيْباً


«Бошга оқ туташди» (Марям сураси, 4-оят)
Аллоҳ таоло бу оятда وَاشْتَعَلَ (ваштаъала, яъни туташди) деди. تبدل (табаддала-алмашди) ёки تغير (тағоййара-ўзгарди) демади. Чунки, اشْتَعَلَ сўзининг маъноси бир модданинг бир ҳолатдан бошқа ҳолатга айланишини англатади. Бунда ўша нарса олдинги ҳолатига қайтиши мумкин бўлмайди. Шунинг учун сочдаги оқлик ҳеч қачон қораликка қайтмайди. Олимлар ўртасида «Сочдаги оқлик илдиздан келиб чиқадими ёки соч толаларининг ўзида бўладими?» деган тортишув бор. Қуръон эса бунга شَيْباً калимаси билан қисқа қилиб жавоб бериб қўйган. Бу калима накра (номаълум от) сифатида келган. Араб тили қоидаси бўйича, накра калима фаръ (шох)ни ифода этади, асл (илдиз)ни эмас. Сочдаги оқлик ҳам толаларнинг ўзидадир, илдизида эмас. Бу Қуръон Аллоҳнинг Каломидир!

3. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:


وَأَنَّهُ هُوَ رَبُّ الشِّعْرَى


«Ва албатта, Шиъронинг Робби ҳам Унинг Ўзи» (Нажм сураси 49-оят)
Муфассирлар айтишича, араблар жоҳилият даврида шиъро деган юлдузга сиғинар эдилар. Астрономлар айтишича, мазкур юлдузнинг айланиш даври қирқ тўққиз йилни ташкил этади. Энг муҳими шуки, ушбу оят Нажм сурасидаги 49-оятдир.

(Давоми бор)

Нозимжон Ҳошимжон 

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир қанотда катта кўз ва бир нечта вертикал чизиқлари бор бўлган капалак. Олд қанотлари пушти рангда, орқа қанотларида эса тукли антенналар бор. Шу билан бирга давоми...

1515 15:54 / 16.11.2022
2016 йилда .Психология фанлари, Psychological Science журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига давоми...

1844 15:40 / 12.09.2021
Жанубий Калифорния университети профессори Миллер Марокашдаги Атлас тоғлари борасида изланиш олиб борди. Изланиш натижалари 2014 йилда нашр этилди. Маълум давоми...

3236 09:00 / 28.07.2021
Нима қилишимиздан қатъий назар орзу қиламизми, ўйлаймизми, қўрқамизми ёки вафот этамизми фарқи йўқ, вақт доимо давом этади. Нима бўлишидан қатъий назар биз давоми...

2393 15:00 / 30.09.2021