1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қайта тирилиш ва ҳозирги илм

11:10 / 09.02.2019 7921 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамнинг қиёмат куни қайта тирилтирилиши ҳақидаги ҳадиси шарифларда келган баённи ҳозирги замон илми тасдиқлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Одам боласнинг ҳамма жойи ер еб битиради, фақат ажбуз-занаб* чиримайди. Инсон ундан яратилган эди, (қиёмат куни) яна ундан яратилади».

Имом Бухорий, Насоий, Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад ва Молик ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:

«Набий алайҳиссалом шундай дедилар: «Инсоннинг бир суякдан бошқа ҳамма нарсаси чирийди. Бу чиримагани – «ажбуз-занаб» деб аталувчи суякдир. Қиёмат куни махлуқотлар ўшандан тикланади».

Муслим ривоят қилган.

*«ажбуз-занаб» – думғазанинг учидаги жуда кичик суяк.

Ушбу икки ҳадисда келган маънодаги гапни тасдиқловчи яна бир қанча ҳадислар ҳам келган.

Бунинг устига, олимлар мазкур «ажбуз-занаб»ни топиб, синаб кўришган, уни ҳеч нарса билан йўқотиб бўлмаган.

Мусулмон кишининг одоби саҳиҳ ҳадисда келган гапни гап-сўзсиз тасдиқлашдир. «Мен бунга ишонмайман», дейишнинг ўрнига «Буни тушуниш учун менинг илмим етмаяпти», дейиш керак.

Бундан бир неча йил олдин Кувайтда «Қуръони карим ва Суннатдаги илмий мўъжизалар» борасидаги саккизинчи умумжаҳон илмий анжумани бўлиб ўтди. Ўша анжуманда АҚШдан келган катта илмий гуруҳ ушбу ҳадис ҳақида янги оламшумул кашфиёт қилганини эълон қилди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан бир минг тўрт юз йил илгари айтган ҳадислари илмий мўъжиза экани, бу ҳадис у зотнинг ҳақиқий пайғамбар эканларига далил бўлишини таъкидладилар. Маъруза қилган ғайримусулмон одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳар тилга олганида у зотга араб тилида салавот ва салом айтиб сўзлади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадислари юзасидан эркакларнинг уруғлигида тажриба ўтказишибди. Бир уруғликнинг думини – «ажбуз-занаб»ини кесиб олиб, бошқа уруққа ёпиштиришибди. Ўша уруғни урчитишган экан, биринчи уруғ эгасига ўхшаш бола туғилибди. Бундан улар «ажбуз-занаб» инсоннинг коди экан, деган хулосага келибдилар.

Доктор Усмон Жийлоний ва шайх Абдулмажид Зиндонийлар ҳам 2003 йилнинг Рамазон ойида Санодаги Зиндонийнинг уйида думғаза билан бир неча илмий тажрибалар олиб боришди. Умуртқа думғазаси тўла аланга олиб ёнмагунича газ алангасига ўн дақиқа тутиб турилди (суяк олдин қизил рангга киргунча ловуллаб ёнди, кейин эса қорайиб кетди).

Улар куйдирилган бўлакларни стерилланган колбага (лаборатория шиша идишига) солиб, Санодаги машҳур илмий-тадқиқот лабораториясига (ал-Олакий лабораториясига) олиб боришди. Гистология ва патология профессори доктор Олакий тўқима бўлакларни ўрганиб, унинг куйдирилгани думғазанинг суяк тўқималарига таъсир қилмаганини айтади, яъни улар куйдирилгани билан ўзгармаган (фақат мушак, ёғ тўқимаси ва илик куйган, думғаза суякларининг ҳужайраларида эса ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган).

 “Қуръон ва Суннатдаги илмий мўъжизалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон танаси, унинг барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик давоми...

7431 16:01 / 26.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят белгиларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг давоми...

3330 11:00 / 26.02.2021
Бугунги кунда ушбу сувда яшовчи балиқнинг ўн икки оилага мансуб тахминан, 170 тури мавжуд. Бу балиқ денгиз сатҳидан 300 метрдан 5000 метргача бўлган чуқурликда яшагани давоми...

4117 17:00 / 26.02.2022
Мутахассисларнинг эътироф этишларича, инсондаги касалликларнинг асосий сабаби овқатларнинг меъёрига, тартибига, одобига риоя қилмасликдан келиб чиқар экан. давоми...

2547 16:15 / 09.02.2022