1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Салавот ва саломни қисқартириб ёзиш одобга хилофдир

09:00 / 18.12.2022 3193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай дедилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот ва салом айтиш вожибдир. Кимдир қалам билан фақатгина «(с.а.в)» деб ёзиб қўйса, лекин тили билан салавот ва салом айтмаса, бу билан вожиб адо бўлмайди, деб ўйлайман».
Мажлисда бир неча уламолар ҳам бор эдилар. Улар бу гапга эътироз қилиб, «Бугун ўша бош ҳарфлар (яъни «с.а.в.» деб ёзиш) мукаммал салавот ва саломга далолат қила бошлаган. Шунинг учун кифоя қилади, деб ўйлаймиз», дейишди.
Ҳазрат шундай дедилар: «Менинг кўнглим бу гапга равшан бўлмайди. Асл гап шуки, ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек бутун халойиққа эҳсон (яхшилик қилган зотнинг ҳақларида қисқартиришга ҳаракат қилишни ақлим асло қабул қилмайди. Агар у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бизнинг ҳаққимизда қилган ишларини қисқартирсалар, аҳволимиз нима бўлар эди?» 
Мен (Шафеъ Усмоний) айтаманки, «Қисқартиришгa гoҳида зарурат бор», дейилса, биз айтамизки, қисқартиришга энг кўп зарурати бўлган кишилар муҳаддислар эдилар. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломнинг муборак номлари улар ёзган китобларнинг ҳар сатрида келган. Лекин ҳадис имомларининг китобларида кўрасизки, улар ҳамма ўринда у зотнинг муборак номлари билан бирга салавот ва саломни ҳам тўлиқ ёзишган, қисқартиришни исташмаган».

«Мажолиси ҳакимул умма» китобидан 
Ёрқинжон Фозилов таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу сурат Сатурн сайёраси тарафидан туриб олинган. Ҳов анави кўриниб турган ўнг тарафдаги оқ нуқта Ой, чап тарафдаги мовий нуқта 7 миллиарддан ортиқ одам давоми...

2972 12:55 / 11.01.2022
Инсон ўз ҳаёти давомида нималар билан шуғулланиб, вақтини нималарга сарфлайди Эринмаган француз олимлари шуни ҳам ҳисоблаб чиқишибди. Уларнинг маълумотларига давоми...

2087 12:10 / 23.03.2025
Аллоҳнинг Қуръони каримда зикр этилган қаҳр ва қувват сифатлари ҳеч қачон зулм маъносини англатмайди. Шунингдек, Аллоҳнинг жаббор сифати жабр маъносини давоми...

3427 12:10 / 05.01.2019
Бир йигит кекса отасини шифокорга олиб борди. Шифокор кўригидан қайтаётганда отахон .Болам очликни ҳис қиляпман,, деди. Ўғил дарҳол отасини қиммат ресторанлардан давоми...

2135 13:04 / 15.04.2023