1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Саййидул истиғфор

21:00 / 03.12.2022 5102 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким саййидул истиғфор – 

اللهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ 


«Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу`у лака биниъматика ъалаййа ва абу`у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни  кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.
(Маъноси: Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди.)

Имом Бухорий ривоятлари.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким тонг отганида 17 18 19 .Фасубҳаналлоҳи ҳийна тумсууна ва давоми...

5711 10:08 / 10.02.2021
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозда ўқиб давоми...

1381 09:11 / 16 март
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алийга .Эй Алий, сенга сўзларни ўргатайми Қачон қийин аҳволга тушиб қолсанг, уларни давоми...

1524 10:05 / 20 май
Саҳл ибн Саъддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки нарса рад қилинмайди. Бири, азон пайтидаги дуо, иккинчиси, уруш пайтида қийинчиликдаги дуо,, дедилар. Абу Довуд ривоятлари.

1694 09:59 / 16 февраль
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021