1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Сингилларни йўқлаб туринг, ҳой ака-укалар!

23:17 / 22.11.2022 5444 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир аёл ҳикоя қилади: «Уйларни тозалаб, тартибга келтирганимдан сўнг акам телефон қилиб, аёлим билан сени зиёрат қилгани боряпмиз дедилар. Уларга бирор нарса тайёрлай деб ошхонага кирдим. Меҳмондорчиликка қўйишга ҳеч нарса топа олмадим. Уйимнинг ҳамма жойидан егулик қидира бошладим. Ва ниҳоят, бир нечта апельсин топдим-да, дарҳол сиқиб икки пиёла шарбат тайёрладим. Акам ва аёли эшикдан кутиб олгани чиқсам, не кўз билан карайки, акамнинг қайнонаси ҳам бирга келган экан. У аёл бизнинг уйимизга биринча марта ташриф буюраётган эди. Апельсин шарбатини келинойим ва унинг онасининг олдига қўйдим. Акамга эса оддий сув қўйдим-да: «Ака билишимча, сиз «7 up» (лимон таъмли салқин ичимлик)ни ёқтирар эдингиз-а?», дедим. Акам ундан бир хўплам ичиб кўрдид-да,унинг оддий сув эканини билди. Шу пайт акамнинг қайнонаси: «Мен ҳам «7 up» ичгим келяпти, ошқозонимга ўша сув енгилроқ. Менга ҳам ўшандан бера қолинг», деб қолди. Ушбу ҳолатдан ноқулай вазиятга тушиб, хижолат чека бошладим.
Шунда акам қийин вазиятдан мени қутқаришга уриниб: «Онажон, сизга ўз қўлларим билан  ошхонадан янги пиёлада шарбат олиб келаман», деб қайнонасининг қўлидаги апельсин шарбатли пиёлани олдилар-да, ошхонага кириб кетдилар. Мен меҳмонларнинг ёнида қолдим. Бироз вақт ўтгандан сўнг ошхонада пиёла синганининг овози эшитилди. Акам ошхонадан чиқиб қайнонасига: «Афсуски, пиёла қўлимдан тушиб кетиб синди, лекин зарари йўқ, мен ҳозир дўконга бориб, сизга бошқа «7 up» олиб келаман», деди.
Шунда қуда хола: «Йўқ, шарт эмас ўғлим, насиб қилмаган экан-да», деб акамни дўконга чиқармадилар. Меҳмондорчилик якунига етиб, ташриф буюрган азизларим кетаётганда, акам ҳам мен билан қучоқлашиб хайрлашди. Шу аснода қўлимга бир миқдор маблағ тутқазиб: «Ошхонани тозалаб қўйишни унутма, шарбат ерда тўкилиб ётибди, яна чумолилар босиб кетмасин», деб тайинладилар. Чиқиб кетаётганларида менинг юзимга меҳр ила табассум билан нигоҳ ташладилар-да, «Ўзингни эҳтиёт қил» деб кетдилар. Мана шундай қилиб акам менинг айбларимни ёпдилар, қийин вазиятдан чиқишимга сабабчи бўлдилар ва ҳис туйғуларимга риоя қилдилар».
Ҳа, акалик, қондошлик мана шундай бўлади. 
Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

إِنَّ اللّهَ يَأْمُرُ بِالْعَدْلِ وَالإِحْسَانِ وَإِيتَاء ذِي الْقُرْبَى وَيَنْهَى عَنِ الْفَحْشَاء وَالْمُنكَرِ وَالْبَغْيِ يَعِظُكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ

«Албатта, Аллоҳ адолатга, яхшилик қилишга, қариндошга (ҳақини) беришга амр этур ва фаҳшдан, мункардан ҳамда тажовузкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эслатма олсангиз» (Наҳл сураси, 90-оят)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат бериб, бундай деганлар: «Кимни ризқу рўзи кенг бўлиши ва умри узоқ бўлиши хурсанд этса, бас у силаи раҳм қилсин, яъни қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Агар опа-сингилларимиздан, умуман, қариндошларимиздан хабар олмасак, борди-келди қилмасак, бу фазилатни унутиб юборсак, унда нима бўлади?
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Силаи раҳм қилмаган, яъни қариндошларидан алоқани узган одам жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндош ҳолидан хабар олишдир».
Аллоҳ таоло барчамизни силаи раҳм қилувчи, жумладан, опа-сингилларимиздан хабар олувчи бандалардан қилсин.


Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Хуршид Маъруф таҳрири остида

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амр ибн Муъоз Ашҳалий момосидан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Эй мўмина аёллар Сизлардан ҳеч бир аёл зинҳор ва зинҳор қўшни аёлга давоми...

2590 11:20 / 23.11.2019
Отангизнинг сирларини асло бировларга айтманг. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша сири бўлади. У ташқаридан бировга билдирилмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам оилангиздаги давоми...

1634 12:15 / 19 июль
Отаонага яхшилик қилишга, уларнинг итоатида бўлишга жуда кўп тарғиб қилинади. Уларнинг фарзанддаги ҳақлари жуда юқори мартабага қўйилади. Аммо ҳамма нарсанинг давоми...

1721 16:34 / 22.07.2024
Саҳл Исфаройиний айтади .Менга Сулайм, яъни Абул Фатҳ Розий айтиб берганди .Рай шаҳрига сафар қилганида ўн ёш атрофида бўлган экан. Сафари ҳақида ҳикоя қилиб давоми...

6088 11:00 / 09.12.2023
Аудиолар

211636 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130886 14:35 / 11.08.2021