1447 йил 18 жумадис сони | 2025 йил 09 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллий юртимизга ташриф буюрдилар

20:37 / 15.11.2022 2996 pdf Ўқиш режими + -

Бугун 2022 йил 15 ноябрь куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol nashr» нашриёт-матбаасига мисрлик уламолардан бири Қоҳира университети усулид-дин куллиётининг ҳадис бўлими устози, шайх Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллий ташриф буюрдилар.

Меҳмонларга «GRAND TA’LIM» нодавлат ўқув маркази устози, аrabic.uz, hadis.islom.uz, мasjid.uz, мadrasa uz сайти раҳбари Анвар Аҳмад домла ҳамда Фозилжон Қаюмов ҳамроҳ бўлдилар.

Зиёратлари давомида устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллий «Hilol nashr» босмахонасига ташриф буюрдилар, у ерда нашриёт раҳбари, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил Муҳаммад Юсуф меҳмонни кутиб олдилар.





Меҳмон нашриётда чоп этилган мусҳафи шариф, шайх ҳазратларининг ҳаётлари, асарлари, у ерда фаолият олиб бораётган ижодий жамоа билан яқиндан танишдилар ҳамда у кишига келажакдаги режалар ҳақида маълумотлар берилди. Сўнгра нашриётнинг бош дўконига ташриф буюрдилар. У ердан чиқиб Islom.uz портали ҳамда «Hilol» media маркази фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб чиқдилар. 





Кейин «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Масжидда азиз меҳмон жамоат билан пешин намозини адо этдилар. Намоздан сўнг масжид имом ноиби, Қуръон ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан учрашдилар ва зиёратлари асносида бўлиб ўтган илиқ таассуротларни ўртоқлашдилар.







Кейин шайх Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллий мажмуа кутубхонасига ташриф қилдилар. У ердан чиқиб мажмуанинг анжуманлар залини сайр қилдилар.

Устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллий ҳақларидаги тўлиқ маълумотни қуйидаги ҳавола орқали ўқиб чиқишингиз мумкин.
https://islom.uz/maqola/19816

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саволларингизга Фатво марказининг колмаркази 781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.Иш вақти ДушанбаЖума, соат 9001700, тушлик вақти бундан давоми...

5015 14:13 / 04.09.2023
Қуръони Карим тиловати деганда уни ҳарфларини жойига қўйиб аниқ ва тажвид қоидаларига мувофиқ қилиб шошилмасдан ўқиш тушунилади.Қуръони Каримда унинг тиловати давоми...

2158 10:26 / 27.01.2021
Юртимизда 2021 йилнинг 8 ойида масжидларнинг 14 таси очилди, 42 таси янгидан қурилди, 88 таси эса таъмирланди.Масжид ndash мўминмусулмонлар учун қадрли жой. Фақат ибодат давоми...

2215 16:00 / 26.08.2021
Шу йил 911 май кунлари Қатар давлати сафари мобайнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров Мусулмон уламолари халқаро уюшмаси Бош давоми...

1429 11:21 / 11.05.2023
Аудиолар

211773 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

131019 14:35 / 11.08.2021