1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Устоз Самиҳ Абдуллоҳ Абдулқовий Мутаваллий

18:58 / 15.11.2022 1324 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уларнинг қисқача таржимаи ҳоли ва илмий фаолияти билан таништирамиз.

Устоз Миср Араб республикаси, Қоҳира шаҳрида истиқомат қилади. Қоҳира университети усулид дин куллиётининг ҳадис бўлими устози, доцент, воиз.

- Азҳари шариф кибор уламолари ҳайъати мувофиқлаштирувчи қўмитаси аъзоси. (Суннат ва набавий сийрати қўмитасида).

- Қоҳира университети усулид дин факультетида ҳадис бўлими мажлис бошқаруви котиби.

- Азҳари шариф бутунжаҳон фатво маркази аъзоси.

- Азҳари шариф университетида ислом билимлари факультетининг абитуриентларни ўқитиш бўлими мударриси.

- Мисрда жойлашган Араб давлатлари лигаси халқаро ташкилотига қарашли қўлёзмалар институти ўқитувчиси. 

- Бир неча халқаро марказларда инсон ривожланиши йўналиши бўйича воиз.

Илмий фаолияти

- Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» ҳадислар тўпламига қўлёзма асарлар асосида библиографик маълумотлар тайёрлаш лойиҳасини тадқиқотчи олим, шайх Абдул Атий ибн Муҳйи Шарқовий билан ҳамкорликдаги тадқиқ ишлари.

- Имом Сағоний роҳимаҳуллоҳ нусхаси асосида “Саҳиҳул Бухорий”ни ўнта қўлёзма нусхаси бўйича таҳқиқ қилиш ишлари. 

- Азҳари шариф университетида санавий - ўрта таълим бўйича дарслик китоблари ва ўқув дастурларни тайёрлаш ишлари.

- Бирлашган Араб амирликлари давлати таълим вазирлигида диний дарслик адабиётларни тақриз қилиш ишлари.

- Азҳари шариф исломий тадқиқотлар академиясида воизлар учун ўқув қўлланма ва дастурлари тайёрлаш илмий тадқиқот ишлари.

Илмий ижозалари

- Қуръони Каримдан Ҳафснинг Осимдан, Қолуннинг Нофеъ Маданийдан санади токи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга уланувчи қироати асосидаги олган ижозаси.

- «Кутуби ситта» ҳадис китобларидан ва Имом Моликнинг “Муватто”си бўйича Қоҳира университети усулид дин факультети ҳадис бўлими шайхи, устоз доктор Саъд Саъда Ризқ Жувайшдан, унинг санади Абул Файз Муҳаммад Ёсин ибн Исо Фадоний Маккийдан, унинг санади “Кутуби ситта” имомлари ва имом Молик роҳимаҳуллоҳга боғланувчи санад йўли билан олган ижозаси.

- Шайх Абдулвакил Ҳошимий ҳафизаҳуллоҳдан саҳиҳайнга – Имом Бухорий ва имом Муслим ҳадис тўпламларига олган ижозаси.

- «Сунани Абу Довуд»га шайх Ҳомид Бухорийдан олган ижозаси.

- Азҳари шариф кибор уламолар ҳайъати аъзоси, араб тили академияси раиси устоз, доктор Ҳасан Шофеийдан олган ижозаси.

- Кўплаб уламолар, жумладан, доктор Башар Аввод Маъруфдан, устоз доктор Рафъат Фавзий Абдулмутталлибдан, устоз, доктор Ҳамза Малийярийдан, устоз, доктор Абдуллоҳ Дамғудан, устоз, доктор Хотим Авнийдан олган ижозалари.

Чоп этилган илмий ишлари, мақолалари

1. «Зиядату фарбавий ъала Саҳиҳул Бухарий», Дорул авроқис сақофия томонидан, Жидда шаҳрида чоп этилган. 2017 йил.

2. «Ас суннатун набавиййя ва тасийлиҳа лит тафаккирин нақдий», Азҳари шариф исломий тадқиқотлар академияси томонидан чоп этилган, 2019 йил.

3. «Ат-тафкийрил мавзуъий фий зовъис суннатин набавиййа», Азҳари шариф исломий тадқиқотлар академияси томонидан чоп этилган, 2020 йил.

4. «Ал асасул манҳажиййа ъиндал муҳаддисийн», Дорус салом нашриёти, Қоҳира.

5. «Туруқит тахрийжи ва қоваъидиҳи ва дирасатун назариййатан татбийқиййа».

6. «Ат-Таълийқу ъала муқаддимати ибн Салоҳ”» мактабатил Ийман.

7. «Таквийнил малакатил ҳадийсиййя маъалимил иршодиййати ва баромажи амалиййа».

8. «Далоилул ақлиййати лиҳужжатис суннатин набавиййа».

Илмий маъруза ва дарслари

-  Ибн Ражабнинг “Илали Термизийнинг шарҳи” асаридан икки йилдан бери ҳафталик дарслари. Ҳозирга қадар давом этмоқда.

-  Ибн Ражаб Асқалонийнинг “Китабун нукат” асаридан ҳозирга қадар давом этаётган дарслари.

-  Тахриж бўйича дарслари, иснодлар бўйича дарслари, иллатлар бўйича дарслари.

-  Улумил ҳадис бўйича қуйидаги китоблардан дарслари: “Имом Муслимнинг “Тамйииз” асаридан, Ҳофиз ибн Ҳожарнинг “Ҳадйис сарий” асаридан, имом Заҳабийнинг “Муқиза” асаридан ва бошқалар.

-  “Саҳиҳул Бухорий”нинг шарҳидан ҳафталик дарслари.

 

Манба: bintusodiq телеграм канали

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, устоз доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳажнинг илмий фаолияти тўғрисида қисқача давоми...

3594 10:30 / 08.09.2022
Зиёратrdquo рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларининг устозларидан бири бўлмиш Абдулазиз қори Маҳмуд мулла ўғлининг уйларига ташриф давоми...

11688 14:05 / 29.11.2017
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Абдували қори Али қори ўғлининг уйларига ташриф буюрдик. Қори домланинг давоми...

10062 09:43 / 27.12.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига ушбу дуони ўргатганлар Аллоҳим Мен Сендан ҳар турли хайрни, тез давоми...

3324 22:18 / 27.04.2017
Аудиолар

120579 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7051 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42176 14:35 / 11.08.2021