Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (203-дарс) Жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқми? (иккинчи мақола)

00:00 / 16.11.2022 2047 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

5. Жинлар ирода ва ихтиёрли, илм ва маърифатга қобилиятли, иймон ва ибодатга таклиф қилинган ҳамда куфр ва исёндан қайтарилган махлуқотлардир.

Аллоҳ таоло Зориёт сурасида айтадики:

ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ
ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ

 

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим. Улардан ризқ ирода қилмасман ва Мени таомлантиришларини ҳам ирода қилмасман» (56-57-оятлар).

Демак, инсон каби, жин ҳам Аллоҳ таолога ибодат қилиши лозим.
Аллоҳ таоло Анъом сурасида:

ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ ﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫﯬ ﯭ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ

 

«Эй жин ва инс жамоалари! Сизларга оятларимни қисса қилиб берадиган, сизларни ушбу кунингизга йўлиқишингиз ҳақида огоҳлантирадиган ўзингиздан бўлган расуллар келмадими? «Ўзимизга қарши гувоҳлик бердик», дерлар. Уларни дунё ҳаёти алдаб қўйди ва кофир бўлганларини айтиб, ўзларига қарши гувоҳлик бердилар», деган (130-оят).

Ушбу оятда жин ва инс – одам жамоаларига Аллоҳ таоло томонидан берилаётган савол уларга ўзларидан бўлган пайғамбарлар борган-бормаганини билиш учун эмас. Зеро, Аллоҳ таоло пайғамбарлар юборганини жуда яхши билади.

Аммо савол жину инсларга ўзларидан бўлган пайғамбарлар келганига уларни иқрор қилдириш учун берилмоқда. Қиёмат кунида бутун махлуқот маҳшар майдонида тўпланганида, кофир жинлар ва кофир инслар иқрор бўлиб, айбларини бўйинларига олиб, ўзлари ўзларига қарши гувоҳлик беришлари учун шундай савол ташланмоқда.

Қиёмат куни Аллоҳ таоло улардан:

«Эй жин ва инс жамоалари! Сизларга оятларимни қисса қилиб берадиган, сизларни ушбу кунингизга йўлиқишингиз ҳақида огоҳлантирадиган ўзингиздан бўлган расуллар келмадими?» деб сўраганда:
«Ўзимизга қарши гувоҳлик бердик», дерлар».

Яъни «Иқрормиз, бизга ўзимиздан чиққан пайғамбарлар келиб, оятларингни айтиб берганлар ва ушбу қиёмат кунига дучор бўлишимиз ҳақида огоҳлантирганлар», дейдилар.

«Уларни дунё ҳаёти алдаб қўйди ва кофир бўлганларини айтиб, ўзларига қарши гувоҳлик бердилар».

Ушбу оятда жинлар жамоасига пайғамбарлар келганига ишора қилувчи маъно бор. Аммо бошқа ўринларда бу ҳақда аниқ оят ёки ҳадис йўқ. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам инсонларга, ҳам жинларга Пайғамбар эканликлари Қуръонда ҳам, суннатда ҳам, воқеъликда ҳам собит ҳақиқат.

Демак, кофир жин ва инсонлар қиёмат кунида юқорида таърифланган ночор ҳолга тушадилар. Уларнинг бу кўйга тушишларига дунёдаги амалиётлари сабаб бўлган. Чунки бу дунёда «уларни дунё ҳаёти алдаб қўйди».
Улар дунё ҳаёти матоҳларига алдандилар. Унинг кетидан юриб, кофир ва осий бўлдилар. Охир-оқибат «...кофир бўлганларини айтиб, ўзларига қарши гувоҳлик бердилар».
Бу эса улар ўзларини ҳимоя қилишга ҳеч қандай баҳона топа олмай, ноилож қолишларининг ёрқин далилидир.
Аллоҳ таоло барчани ана шундай қилиб огоҳлантиради, пайғамбар юборади ва бандаларнинг ўзларини иқрор қилдиради.

6. Жинларнинг ичида мўминлари ҳам, кофирлари ҳам бўлади.
Аллоҳ таоло Жин сурасида:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ
ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ

 

«Айт: «Менга ваҳий қилиндики, албатта, жинлардан бир неча нафари қулоқ осдилар ва дедилар: «Биз ажойиб Қуръонни эшитдик. У тўғри йўлга ҳидоят қиладир. Бас, биз унга иймон келтирдик ва ўз Роббимизга ҳеч кимни ширк келтирмасмиз», деган (1-2-оятлар).

Бу икки оятда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад  Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, айтишлари керак бўлган маънони ҳам баён қилади, яъни ваҳий орқали етти нафар жин у кишининг қироатларига қулоқ осгани ва қавмларига бориб, «Биз ажойиб Қуръонни эшитдик», деб хабар берганлари ҳақида айтишни буюради.

Демак, жинлар Қуръони Карим тиловатини эшитишлари билан бу оддий сўз эмаслигини, дунёда янги оламшумул воқеа пайдо бўлганлигини фаҳмлаб, жинлар ҳаётида ҳам катта ўзгариш бўлишига сабаб бўлганини дарҳол тушуниб етганлар.

Иккинчи оятда мазкур жинларнинг ўз қавмларига айтган гаплари давом этади.

«У тўғри йўлга ҳидоят қиладир. Бас, биз унга иймон келтирдик ва ўз Роббимизга ҳеч кимни ширк келтирмасмиз».

Жинлар ўз ақл-фаросатлари ила Қуръонни туширган Аллоҳ уларнинг Робблари эканини билиб, У Зотга иймон келтирганлар ва Унга шерик бўлиши мумкин эмаслигини ҳам тушуниб етганлар. Мушрикларга ўхшаб Аллоҳга ширк келтирмасликларини таъкидлаганлар.

Сурада жинларнинг тилидан қуйидагилар айтилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ
ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

 

«Ва албатта, орамизда мусулмонлар (бор) ва орамизда адашганлар (бор). Ким Исломга кирса, бас, ҳақ йўлни танлашибди. Аммо адашганлар эса жаҳаннамга ўтин бўлибдилар» (14-15-оятлар).

Ушбу икки оятда жинларда ҳам худди инсонлар каби, мусулмонлар борлиги яна бир бор таъкидланмоқда. Мусулмонлари – тўғри йўлни танлаган жинлар. Яъни кўр-кўрона эмас, балки танлаш, излаш, ўрганиш, солиштириш оқибатида Ислом, шубҳасиз, илоҳий дин бўлиб, ўзига эргашганларни икки дунё саодатига эриштиришига ишонч ҳосил қилгандан сўнг мусулмон бўлганлар.
Шунингдек, уларнинг ичида адашган кофирлари ҳам бор.


«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаннат ва дўзах ndash иккаласи халқ қилингандир. Улар абадийдир, йўқ бўлмаслар. Бас, Аллоҳ жаннат ва дўзахни халойиқдан олдин халқ қилгандир. Уларга аҳл давоми...

4715 13:00 / 11.05.2020
Вафот этган одамнинг қабрда фаришталар томонидан сўроққа тутилишига жазм ила эътиқод қилиш ҳар бир мусулмон учун вожибдир. Бунга далиллар жуда ҳам кўп. давоми...

2917 19:00 / 23.01.2023
Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам, Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал давоми...

4084 13:30 / 15.03.2021
.Тавҳид, ndash .ваҳҳада,, .юваҳҳиду,, .тавҳидан,нинг масдари бўлиб, луғатда бирор нарсага бирлик ва ягоналикни нисбат беришни ҳамда ундан кўпликни инкор этишни давоми...

390 19:00 / 15 апрель