1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бугун ўзига хос астрономик жараён- тўлиқ ой тутилиши кузатилади

17:20 / 08.11.2022 2708 pdf Ўқиш режими + -

   Бугун 8-ноябрь куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин. Бу ҳақда academy.uz хабар берди. Ушбу тутилишнинг тўлиқ фазасида й юзаси 100 фоиз Ер соясида бўлади. Ой тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, тутилишнинг тўлиқ фазаси 1 соат 25 дақиқа давом этади. 

Ушбу Ой тутилиши Ўзбекистонда қисман кузатилади – ўрта ҳисобда 1 соатдан кўпроқ тутилиш кузатилиши мумкин. Ой тутилиши Ой чиқишидан аввал бошланади, шунинг учун Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудида тутилишнинг максимал фазаси Ой уфқдан кўтарилганидан кейин бир неча дақиқа ўтиб кузатилади. Ой тутилиши Тошкент вақти билан соат 13.00 да бошланади ва 21:00 да тугайди. Максимал тутилиш босқичи эса соат 18:00 га тўғри келиши кутилмоқда.

«Кечаю кундуз, қуёшу ой  Унинг оят(белги)ларидандир». (Фуссилат, 37-оят).

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Иброҳим вафот этган куни қуёш тутилди. Одамлар: «Иброҳимнинг вафоти туфайли тутилди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бирор кишининг ўлими туфайли ҳам, ҳаёти туфайли ҳам тутилмайди. Қачон уларни (бу ҳолда) кўрсангиз, то очилиб кетгунча намоз ўқинг ва Аллоҳга дуо қилинг», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. «Кифоя» китобидан).

 

Мавзуга оид мақолалар
Россияда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Жазони ижро этиш федерал хизматидан қамоқхонада сақланаётган баъзи маҳкумлар гуруҳи учун таомланиш меъёрларини давоми...

2559 08:30 / 22.12.2018
Президент фармонига мувофиқ марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф олий даражали .Имом Бухорий, ордени билан тақдирландилар. Бугун ушбу мукофотни .Шайх давоми...

1907 14:55 / 30.08.2023
2019йил 29июль куни Цингапур .CресcэнтРатинг, агентлигининг мусулмон меҳмондўстлиги хизматлари рейтинги юртимизда жорий этилиши муносабати билан тақдимот давоми...

1902 12:01 / 27.07.2019
4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин. Мисрда давоми...

4577 18:34 / 19.05.2024