1447 йил 16 жумадис сони | 2025 йил 07 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Икки муборак масжидда зиёратчилар учун электр вагонлар ишга туширилди

19:42 / 22.10.2022 2560 pdf Ўқиш режими + -

Масжидул Ҳаром маъмурлари зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 13 октябрь кунидан бошлаб кексалар ва жисмоний имконияти чекланган намозхонларни ташишда ёрдам берувчи электр вагонларни ишга туширишди.

Ушбу электр вагонлар юқори хавфсизлик талабига жавоб берадиган қурилмалар билан жиҳозлангани хабар қилинмоқда. Хусусан, зиёратчилар учун ишлаб чиқарилган юқори технологияли автомобиль яқин атрофдаги нарсаларни аниқлай оладиган мураккаб сенсорлар билан жиҳозланган ва тўқнашувларнинг олдини олиш учун мўлжалланган.

Саудиянинг SPA ахборот агентлиги хабарига кўра, узунлиги 2,9 метр ва эни 1 метр бўлган арава 30 километргача юра оладиган аккумуляторларда ишлайди. Бундан ташқари, шиша толали арава етти нафар йўловчини олиб юриши мумкин. Шунингдек, ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида махсус эшиклар билан жиҳозланган.

Айни пайтда, электр аравачани махсус ўқитилган ҳайдовчилар бошқариши мумкин, бу эса зиёратчиларнинг хавфсизлигини таъминлайди.

Манба: theislamicinformation.com

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
theislamicinformation.com
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 20 январь куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Абу Сахийrdquo жомеъ масжиди янги имомхатиб намозхонларга таништирилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2923 14:30 / 20.01.2023
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Абдуллоҳ II ибн давоми...

793 16:08 / 26 август
Мақола мавжув эмас

4563 05:00 / 11.03.2017
Мусулмонлар ҳақидаги қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим этган АҚШ вакиллар палатаси аъзоси, демократ Чу хоним Мен мусулмонлар ҳақидаги фикрларни ўзгартириш давоми...

4539 15:13 / 04.04.2019
Аудиолар

211423 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130684 14:35 / 11.08.2021