1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров Қоҳира шаҳридаги анжуманда фатво бериш тўғрисида нутқ қилиб бердилар

10:00 / 18.10.2022 1700 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров «Фатво беришнинг масъулияти, унинг мўмин-мусулмонлар ҳаётида тутган ўрни ва бу борадаги айрим муаммоли масалалар» ҳақида маъруза қилиб бердилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

Шу билан бир қаторда мавзу доирасида долзарб таклифларни анжуман иштирокчиларига тақдим этдилар.

Муфтий ҳозирги даврда жамоавий ижтиҳодга катта аҳамият бериш, фатво бериш масъулиятини янада ошириш ҳамда етарли илм ва далилларга эга бўлмай туриб фатво беришдан сақланиш каби масалаларни алоҳида урғуладилар. Шунингдек, илмсиз фатво беришнинг олдини олиш, адашган тоифаларга қарши курашишда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва Бутунжаҳон фатво ҳайъати ҳузурида замонавий фатволарни ўрганиб, хулоса берадиган кенгаш тузиш каби муҳим таклифларни илгари сурдилар.

Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида Фатво маркази фаолият олиб бораётгани ҳамда мазкур йўналишда фаол ва амалий ҳамкорлик қилиш муҳим эканини муфтий ҳазратлари маълум қилдилар.

Нутқда баён қилинган муҳим масалалар ва амалий таклифлар Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шавқий Иброҳим Аллом, уламолар, давлат ва дин арбоблари томонидан юқори баҳоланди.






Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Анъанага мувофиқ, Мисрда Астрономик тадқиқотлар институти томонидан рабиул аввал ойи кириб келгани расман эълон қилинди. Бу ҳақда almasryalyoum.com нашри хабар берди. давоми...

1846 14:40 / 18.09.2023
8 сентябр куни .Hilol, нашриётматбаа мажмуасининг мажлислар залида диниймаърифий йўналишдаги икки асар тақдимоти бўлиб ўтди.Даставвал Муҳаммад Айюб Ҳомидов, Обид давоми...

6758 05:39 / 08.09.2018
Ўзбекистонга 24 кишидан иборат Туркиянинг энг нуфузли диний уламолари, шайхлари ва зиёрат туризми вакиллари ташриф буюришди..UT Dogu travel, маҳаллий туристик давоми...

2312 11:16 / 20.09.2021
Ҳиндистондаги етакчи туризм журналларидан ҳисобланган .TravelIndia amp South Asia, журнали ҳар йили ўтказиладиган .Indiaaposs Best Awards mdash 2020, йиллик танлови натижаларини эълон давоми...

1943 09:45 / 02.12.2020