1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон «India’s Best Awards – 2020» йиллик танловида ғолиб бўлди

09:45 / 02.12.2020 1885 pdf Ўқиш режими + -

Ҳиндистондаги етакчи туризм журналларидан ҳисобланган «Travel+India & South Asia» журнали ҳар йили ўтказиладиган «India's Best Awards — 2020» йиллик танлови натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда uza.uz манбаси хабар берди. 

Мамлакатдаги пандемия билан боғлиқ вазият туфайли натижалар онлайн тартибда журнал веб-сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали эълон қилинди. 

Танлов натижаларига кўра, Ўзбекистон «Энг яхши истиқболли сайёҳлик йўналиши» (Best Emering Destination) номинацияси ғолиби деб топилди. 

Анъанавий танловда ҳар йили Ҳиндистоннинг ички туризм ва халқаро йўналишлар ғолиблари эълон қилиб борилади. Танлов ғолиблари бу йил ҳам журнал ўқувчилари томонидан онлайн овоз бериш орқали аниқланди. 

«Travel+Leisure» халқаро туризм журнали бўлиб, 1937 йилда асос солинган. Ҳозирги кунда журнал Ҳиндистондан ташқари АҚШ, Хитой, Туркия, Австралия, Россия ва бошқа давлатларда инглиз тилида чоп этилади.     

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Араб тилидан ижодий имтиҳон бошланди. Ижодий имтиҳон Файзуллоҳ қори Иззатиллаев қироатида давоми...

1612 12:39 / 28.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари давоми...

1199 17:18 / 19 февраль
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Қирғизистондаги ҚирғизТурк Манас университетининг Илоҳиёт факультетида халқаро конференция ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Имом Бухорий давоми...

2224 14:12 / 13.10.2018
Наманган вилоятининг Косонсой туманида 150 йиллик кўҳна масжид ўрнига янгиси барпо этилмоқда. Бу ҳақда .Дарё, мухбири Азизбек Абдувалиев хабар берди.Туманнинг давоми...

3208 15:28 / 10.08.2021
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021