1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Шом намозидан сўнг «Аввобийн» намозини ўқиш фазилати

04:00 / 20.08.2022 3124 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида бу намоз айнан шундай ном ила зикр қилинган.

Ибн Наср Ибн Мункадирдан қилган мурсал ривоятда: «Ким шом билан хуфтоннинг орасида намоз ўқиса, албатта, ўша аввобийн намозидир», дейилган.

Мурид шом намозини ўқиганидан кейин хуфтонгача бўлган вақтни ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилади.

Анас розияллоҳу анҳудан Аллоҳ таолонинг «Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар», деган (Сажда сураси, 16-оят) қавли ҳақида «Ушбу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шом ва хуфтон орасида намоз ўқийдиган саҳобалари ҳақида нозил бўлган», деганлари ривоят қилинган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Муаззинлар фазилатли бўлишда биздан ўзиб давоми...

2023 09:50 / 15 февраль
Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимки бир манзилга тушиб .Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин давоми...

680 03:41 / 16 июль
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бирор киши менга салом айтса, Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради. Мен салом давоми...

2233 14:29 / 13.11.2023
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган Аслам қабиласилик бир кишидан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида давоми...

1967 09:00 / 18.05.2023
Аудиолар

211057 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130318 14:35 / 11.08.2021