1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Юртимизда яна бир масжид фойдаланишга топширилди

16:30 / 02.08.2022 1989 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ҳамда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Усмон ота» жомеъ масжидининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.

Маросимда муфтий ҳазратлари пешин намозидан сўнг жамоатга гўзал мавъиза қилиб бердилар.

Маҳаллий аҳолининг маълумотларига кўра, 1930 йилларга қадар ҳозирги ҳудуд атрофида карвон йўли бўлиб, кўплаб йўловчилар шу масжидда ибодат қилишган.

Масжиднинг «Усмон ота» деб аталишига сабаб шуки, қадимда ушбу масканда Усмон ота деган авлиё киши яшаб, ҳудуднинг обод бўлишига жуда катта ҳисса қўшган.

Масжид «Аранчи», «Ёмғирчи», «Оққутай», «Кучлик» ва Усмон ота номидаги маҳалларнинг 12 мингдан зиёд аҳолисига хизмат қилади.

Янги масжид ертўласи билан қўшиб ҳисоблаганда икки қават бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 2 минг киши намоз ўқиши мумкин. Жомеънинг 50 метрлик минораси йўловчилар учун маёқ вазифасини ўтайди. Кутубхона, маъмурият хоналари эса намозхонлар ва меҳмонларнинг маънавиятини ва маърифатини юксалтиришга хизмат қилади.

Янги масжидга мос тарзда 30 кишига мўлжалланган замонавий таҳоратхона ҳам фойдаланишга топширилди.

Аллоҳ таоло янги масжиднинг ҳар жиҳатдан обод бўлишини насиб этсин.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўқув курсларига қабул қилиш тартибиndash таълим олиш учун 18 ёшга тўлган ихтиёрий равишда таълим олишни истаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида давоми...

2152 18:30 / 12.08.2021
Нигериялик муслима талаба, фан доктори Мистура халқаро илмий танловда тиббиёт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритгани учун учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Legit давоми...

2630 13:30 / 24.08.2019
Юртимизнинг машҳур алломаси, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг жиянлари сингилларининг ўғли, Aндижон вилоятининг Булоқбоши туманида давоми...

3700 15:41 / 07.02.2022
Жорий йил Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган .Эшон суфи бобо, жомеъ масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда давоми...

1130 15:32 / 26.09.2024
Аудиолар

211063 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130324 14:35 / 11.08.2021