1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муслима талаба янги метал дори ёрдамида сил касаллигини даволашнинг самарали воситасини кашф қилди

13:30 / 24.08.2019 2708 pdf Ўқиш режими + -

Нигериялик муслима талаба, фан доктори Мистура халқаро илмий танловда тиббиёт соҳасида катта ютуқларни қўлга киритгани учун учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Legit га таяниб muslimaat.uz сайти хабар беради.

Мистура Лавал-Аровона, нигериялик фан доктори. Илорин университети кимё кафедрасининг талабаси, 21 нафар академик билан бирга Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида ўтказилган халқаро конклав тадбирида иштирок этди.

Тадбир «Ривожланаётган давлатларда салоҳиятни оширишга эришиш» мавзусида ташкил этилди.

Ҳиндистоннинг Барода штатидаги Маҳаража Саяжирао университетининг илм-фан факултетида таҳсил олган Мистура металлга асосланган силга қарши дори олиш устидаги тадқиқотларини муваффақиятли якунига етказди.

Мистуранинг ушбу муваффақияти бутун дунё бўйлаб ишлатиладиган силга қарши дори воситаларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Натижада у ципрофлоксацин HCl, офлоксацин, пиразинамид ва моксифлоксацин HCl каби дори-дармонларни яратишга муваффақ бўлди.

Сил касаллиги - бу Mycobacterium tuberculosis деб номланган бактериялар келтириб чиқарадиган касаллик. Бактериялар одатда ўпкага ҳужум қилади, аммо улар тананинг бошқа қисмларида ҳам учраши ва зарар етказиши мумкин.

Ўпка ёки томоқ сили касаллигига чалинган одам йўталганида, аксирганида ёки гаплашганида, ундаги касаллик ҳаво орқали тарқалади.

Мистурадан ташқари, самарали фаолият олиб борган ва халқаро эътирофга сазовор бўлган кўплаб мусулмон олимлар ҳам бор.

2018 йилда малайзиялик олим доктор Сити Хайрия Моҳд Ханафия XI-чи FameLab халқаро танловидаги ажойиб иштироки туфайли «Дунёнинг энг яхши фан коммуникатори» деб топилди.

Шу йил бошида, бир муслима нанотехнолог антибиотикларга қарши курашиш ва бир неча сония ичида бир гуруҳ касалликларни аниқ ташхислаш учун ёрдам берадиган янги воситани - «бактериал алоқани тинглаш» асбобини яратган эди.

Шунингдек, Буюк Британиянинг Уорик университетидан келган қозоқ биокимёгари 2018 йилда гиёҳванд моддаларни арзон, тез, самарали ва аниқ синаб кўриш учун жуда ноёб қурилмани ихтиро қилган эди.

Австралиянинг Квинсленд Университетидаги бошқа бир Бангладешлик мусулмон олим саратон касаллигини аниқлашда умумий қон текшируви сингари осонлаштирилган саратон ташхисини ихтиро қилган эди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Олий ҳайъатининг махсус Қарори билан Олий ва Ўрта махсус ислом билим юртлари муаллимлари ойлик маошлари ва давоми...

1749 11:00 / 21.09.2021
Марлборо шаҳрида қад ростлаши кутилаётган ушбу исломий марказ, аввало мусулмонларни тинчхотиржам ибодат қилишларини таъминлашни ўз олдига мақсад қилган, дейди давоми...

1770 16:10 / 22.05.2019
Маълумки, Мисрда бирбирини такрор қилмайдиган минглаб кўринишдаги қадимий масжидлар бўлиб, улар дунё сайёҳларининг диққатини ўзига жалб этиб келади. Лекин давоми...

2084 16:00 / 28.02.2019
Ислом динидаги мажбурий молиявий ибодат ҳисобланган закот ҳисобкитобини осонлаштириш, тадбиркор ва инвесторлар учун турли бойликларидан закот ҳисоблашни давоми...

4059 14:30 / 26.04.2022