1445 йил 17 шаввол | 2024 йил 26 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Йилнинг энг қайғули сурати

11:00 / 19.07.2022 4389 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Natgeo канали ушбу расмни 2013 йилдаги энг афзал расм деб эълон қилди. Канал расмни эълон қилар экан, шундай маълумотларни келтириб ўтади: «Ушбу фотосуратни расмга олган сураткаш уни суратга олаётган пайтда ҳўнграб йиғлаб юборади ва кийикнинг сабру матонатидан даҳшатга тушди. Кийик ҳаёт билан видолашар экан, сураткашга боқиб турарди. Сураткаш ўзи олган ушбу расмга мана бу жумлаларни илова қилди: «Куни келиб ўлишинг аниқ экан, унда қўрқув, хавф нечун... Хору зорликда яшагандан кўра, қаҳрамонларча ҳалок бўлган афзал».

Бу расмнинг ҳикояси қандай. Икки қоплон болалари билан ўйнаётган кийикка ҳужум қилди. Кийикнинг олдида қочишга фурсат бор эди. Ўртадаги масофа ҳам, ҳаётини қутқариб қолиш имкони ҳам бор эди. Лекин кийик ўзини шу шаклда қоплонларга таслим қилишга қарор қилди.

Нега?

Фарзандлари бемалол қоча олишлари учун. Агар она кийик биринчи бўлиб ўзи қочганда болаларининг қочишга имкони бўлмай қолар эди. Она кийик болаларини қутқариш учун ана шундай йўл тутди. Расмда она кийикнинг бўйни қоплонлар оғзида турган ҳолда у сўнги лаҳзаларини яшамоқда. У шу ҳолатда кичкинтойлари қоплонлар ҳужумига учрамасдан соғ-саломат қочаётганларига амин бўлиш учун сабот, матонат билан уларга қараб турибди. Сиз учун бутун ҳаётини қурбон қилиб, эвазига ҳеч нарса талаб қилмайдиган дунёдаги меҳрибон инсонлар — ота-онадир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Аллоҳ раҳматини юзга бўлиб, тўқсон тўққизтасини Ўз ҳузурида олиб қолди. Бир бўлагини ерга индирди. Ўша бир бўлак раҳмат билан халойиқ бир-бирига раҳм қилади. Ҳаттоки, ўша бир бўлак билан ҳайвон ҳам боласига озор етишидан қўрқиб, туёғини кўтариб туради», деганларини эшитдим.

Бошқа ривоятда:

«Аллоҳ таолонинг юз раҳмати бордир. Ундан бир қисмини жинлар, инсонлар, ҳайвонлар ва ҳашаротлар орасида тақсимлаб қўйган. Ўша бир раҳмат туфайли улар меҳрибонлик ва раҳм қилишади. Ва ҳатто ваҳший ҳайвонлар ҳам болаларига меҳрибонлик қилишади. Аллоҳ таоло Қиёмат куни бандаларига раҳм қилиш учун тўқсон тўққизта раҳмни олиб қўйган», дейилган.

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслимнинг Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таолонинг юзта раҳмати бўлиб, ундаги бир бўлак билан халойиқ ўзаро бир-бирларига раҳм қилишади. Тўқсон тўққизтаси Қиёмат кунига қолдирилган», дедилар», дейилган.

Яна бошқа бир ривоятда:

«Аллоҳ таоло еру осмонни яратган куни юз раҳматни ҳам яратган. Барча раҳмат агар жам бўлса, осмон билан ер ўртасини тўлдирар эди. Ўша раҳматлардан бирини ер юзига туширгандир. Бу билан она боласига, қушлар ва ҳатто ваҳшийлар бир-бирларига меҳрибонлик қилишади. Қиёмат кунида эса бу бир раҳматни (Ўзининг ҳузуридаги тўқсон тўққизта раҳматга қўшиб) мукаммал қилади», дейилган.

Фойдаланилган манбалар:

Islom.uz сайти

«Ҳар куни сизни қизиқтирадиган маълумот» саҳифаси

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

 

 

 

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмассиз. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта давоми...

6052 11:00 / 04.02.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Қиёмат сурасида шундай марҳамат қилади.Қиёмат куни билан қасам. Ва маломатчи нафс билан қасам. Инсон Бизни унинг суякларини жамлай давоми...

5068 09:30 / 13.06.2019
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир қора киши ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот қилди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

2161 17:00 / 09.05.2021
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, давоми...

2465 14:00 / 05.01.2023