1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир

11:05 / 18.07.2022 3810 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ичиш учун замзам тутдим. У зот уни тик турган ҳолларида ичдилар».

Осим айтди: «Икрима «У зот ўша куни туянинг устида эдилар», деб қасам ичди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

Муслимнинг лафзида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик турган ҳолларида челакда замзамдан ичдилар», дейилган.

Шарҳ: Шунинг учун ўлкамизда замзамни тик туриб, қиблага қараган ҳолда ичишади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши ўзлари билан замзам сувини кўтариб оларди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ундан кўтариб олишлари ҳақида хабар берарди».

Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Худди шу ҳадисга амал қилиб, бугунги кунгача миллионлаб мусулмонлар замзамдан ўз юртларига кўтариб олиб кетадилар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар».

Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар. Ибн Ҳиббон саҳиҳ, деган. Аллоҳ билгувчироқдир.

Шарҳ: Яъни, замзамни ким нима ниятда ичса, ўша ниятига етишади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлислар ўз тажрибаларидан ўтказишган.

Имом Дора Қутний ва Ҳоким келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:

«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир. Уни шифо талабида ичсанг, Аллоҳ сенга шифо беради. Уни паноҳ талабида ичсанг, Аллоҳ сенга паноҳ беради. Агар уни чанқоғингни кесиш учун ичсанг, Аллоҳ чанқоғингни кесади. Агар уни тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени тўйдиради. У Жаброилнинг ишорасидир. У Исмоилнинг ичимлигидир».

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан олинди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мажлисга кирган одам икки кишининг орасига фақатгина уларнинг рухсати билан ўтириши мумкин. Чунки мазкур икки кишининг ўзаро муҳаббати, сирли гапи ёки давоми...

4271 13:02 / 05.02.2019
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менга умматимнинг ажрлари, ҳаттоки кишининг масжиддан давоми...

2968 09:00 / 06.06.2021
Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ўрганиш учун ташкил этиладиган интернет дарсларига ҳафтада уч кун устозимиз марҳум Шайх Муҳаммад давоми...

9816 14:09 / 21.11.2018
. .Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон бирортангиз масжидга кирса, Набий давоми...

3932 15:00 / 02.05.2021