1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Ёдлаган сура ва оятларимизни унутмайлик!

09:00 / 06.06.2021 2965 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: عُرِضَتْ عَلَيَّ أُجُورُ أُمَّتِي حَتَّى الْقَذَاةُ يُخْرِجُهَا الرَّجُلُ مِنَ الْمَسْجِدِ، وَعُرِضَتْ عَلَيَّ ذُنُوبُ أُمَّتِي فَلَمْ أَرَ ذَنْبًا أَعْظَمَ مِنْ سُورَةٍ مِنَ الْقُرْآنِ أَوْ آيَةٍ أُوتِيَهَا رَجُلٌ ثُمَّ نَسِيَهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга умматимнинг ажрлари, ҳаттоки кишининг масжиддан чиқарган чўпи ҳам кўрсатилди. Менга умматимнинг гуноҳлари ҳам кўрсатилди. Бас, Қуръондан бир сура ёки оят берилган одам уни унутганидан кўра каттароқ гуноҳни кўрмадим», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бир кишининг масжидга тушиб қолган чўпни олиб чиқиб ташлаши Пайғамбаримизга Ислом умматининг оладиган ажрлари қаторида кўрсатилиши масжидни пок сақлаш учун қилинадиган ишлар жуда ҳам фазилатли эканлигидан далолат бериб турибди. Шунинг учун ҳар доим масжидни пок тутишга ҳаракат қилишимиз лозим.

Шу билан бирга, бу ҳадиси шарифда бир одамнинг ёдлаган оят ёки сурасини такрорламай, ёдидан чиқариб қўйиши жуда ҳам катта гуноҳ эканлиги баён қилинмоқда.

Аллоҳ берган улкан неъмат – ёд олган оят ва сураларимизни доимо такрорлаб, ёдимиздан чиқармасликка ҳаракат қилмоғимиз зарур.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қубо масжидидаги намоз худди умра кабидир,, дедилар,.Термизий давоми...

3040 14:45 / 18.04.2021
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига давоми...

3837 20:30 / 29.03.2021
. . Муслим, Абу Довуд ва Термизийларнинг ривоятида .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар,, дейилган. Муслимнинг ривоятида давоми...

964 16:31 / 09.11.2025
.Истихора, сўзи луғатда .хайрни талаб қилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун давоми...

4034 11:19 / 25.01.2024