1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Қубо масжидидаги намоз худди умра кабидир

14:45 / 18.04.2021 3006 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أُسَيْدِ بْنِ ظُهَيْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الصَّلَاةُ فِي مَسْجِدِ قُبَاءٍ كَعُمْرَةٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.


Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қубо масжидидаги намоз худди умра кабидир», дедилар».

Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Аввало ушбу ҳадиснинг ровийcи Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик.

Усайд ибн Зуҳайр ансорлардан бўлиб, Авс қабиласидан эдилар. Бу саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилдилар. У киши Абдулмалик ибн Марвоннинг халифалик даврларида вафот этдилар.

Бу ҳадиси шарифда Қубо масжидида ўқилган бир намознинг савоби умра қилганнинг савобига тенг келиши таъкидланмоқда.

Бу эса Қубо масжидини Исломдаги тўртинчи мартабадаги масжид дея эътироф этишимизга асос бўлади. Чунки бошқа масжидлар ҳақида бу маънодаги ҳадислар айтилмаган.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди»

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз давоми...

1390 11:35 / 30.06.2025
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, давоми...

2713 16:30 / 20.06.2021
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким ўз уйида таҳорат қилиб, Аллоҳнинг уйларидан бирига давоми...

3440 14:30 / 04.04.2021
Бу ҳол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларида энг кўп зикр қилинадиган хислатларидан ҳисобланади.Асвад ибн Язиддан ривоят қилинади.Оиша давоми...

3828 08:00 / 05.02.2020