1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Набий алайҳиссаломнинг таҳажжуд намозида ўқийдиган дуолари

15:54 / 20.08.2023 2353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ يَتَهَجَّدُ قَالَ: اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ قَيِّمُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ لَكَ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ الْحَقُّ وَوَعْدُكَ الْحَقُّ وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ وَقَوْلُكَ حَقٌّ وَالْجَنَّةُ حَقٌّ وَالنَّارُ حَقٌّ وَالنَّبِيُّونَ حَقٌّ وَمُحَمَّدٌ صلى الله عليه حَقٌّ وَالسَّاعَةُ حَقٌّ، اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ وَبِكَ خَاصَمْتُ وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ، فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга турсалар, (қуйидагиларни) айтар эдилар:

«Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва улардаги кимсаларни қоим қилувчисан.

Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг мулки Сеникидир.

Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг нурисан.

Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақдирсан. Ваъданг ҳақдир. Мулоқотинг ҳақдир. Сўзинг ҳақдир. Жаннат ҳақдир. Дўзах ҳақдир. Набийлар ҳақдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдир. (Қиёмат) соати ҳақдир.

Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим. Сенга қайтдим. Сен ила хусумат қилдим (Сен берган ҳужжатлар ила душманларинг билан тортишдим). Сенинг ҳукмингга ҳавола қилдим. Бас, менинг аввалу охир, сиру ошкор бўлган нарсаларимни мағфират қилгин. Муқаддам ҳам Ўзингсан, охирги ҳам Ўзингсан. Сендан ўзга (ибодатга сазовор) илоҳ йўқ. Ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир одам йўлда юриб кетаётиб, тиканли шохни кўриб қолибди ва уни йўлдан олиб давоми...

2720 19:00 / 19.12.2021
. .Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ давоми...

3618 20:00 / 20.02.2022
t . . . .Бир киши Али ибн Абу Толиб учун зиёфат қилиб, унга таом пиширди. Шунда Фотима розияллоҳу анҳо .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3373 14:25 / 17.02.2025
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким қўлини ювмасдан, ундаги таом юқи билан ухлаб қолсаю, унга давоми...

1038 15:41 / 13.10.2025