1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Икки кишининг орасига ўтириш

13:02 / 05.02.2019 4270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мажлисга кирган одам икки кишининг орасига фақатгина уларнинг рухсати билан ўтириши мумкин.

Чунки мазкур икки кишининг ўзаро муҳаббати, сирли гапи ёки ўзларигагина тааллуқли бошқа ишлари бўлиши мумкин. Кейин келган киши уларнинг орасига ўтириши билан ўша нарсаларни бузган ва икки мўминга озор берган бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو  رَضِيَ اللهُ عَنْهُ  أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَحِلُّ لِرَجُلٍ أَنْ يُفَرِّقَ بَيْنَ اثْنَيْنِ إِلَّا بِإِذْنِهِمَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кишига икки кишининг изнисиз уларнинг орасини ажратиш ҳалол бўлмайди», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

 

«Ижтимоий одоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
. . .Сувайд ибн анНуъмон розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Хайбарга чиқдик. Саҳбога етганимизда у зот таом опкелтирдилар. давоми...

742 16:14 / 28.09.2025
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким яхшилаб таҳорат қилсаю, сўнгра Жумъага бориб, имомга давоми...

2806 18:30 / 13.03.2022
.Истихора, сўзи луғатда .хайрни талаб қилиш, деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун давоми...

4038 11:19 / 25.01.2024
. . . . r .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким пиёз, саримсоқ пиёз ва давоми...

4699 18:00 / 27.06.2021