1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ кўзни номаҳрамдан тийишга буюрди

14:00 / 06.07.2022 3252 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ кўзни номаҳрамдан тийишга буюрди. Бу амрни мўмин ва мўминаларга баробар йўллади.

Кейинроқ қарашни батамом тақиқлаганлар келишди.

Энди аёл кўриши ё кўриниши жоиз эмас. Буни амалга ошириш учун у уйга абадий ҳибс қилинди.

Мана шу ғулувдан аёлнинг инсонийлиги ўлдирилди. Унинг диний ва дунёвий ҳуқуқлари топталди.

Сўнг бу эгриликни Оврупа ва Америка одатларини бизга кўчириш билан муолажа қилмоқчи бўлишди. Яъни, дардни худди шундай дард билан алиштиришди.

Бир пайтлар Абу Абдуллоҳ Бухорийдек қадри баланд муҳаддис Саҳиҳ Суннатларга боқди, мулоҳаза қилди. Сўнг ҳеч қандай истиҳола ва қўрқишсиз бугун айрим одамлар инкор қиладиган аҳкомларни ишлаб чиқди.

Масалан «Касаллар китоби»да муҳаддислар имоми «Аёлларнинг хаста эркаклар ҳолидан хабар олиш боби. Умму Дардо ансорлардан бир масжид аҳли бўлган эркак ҳолидан хабар олди» дея бобни номлади.

Агар диндорлик ўзгариб кетган баъзи жойларда аёллар шундай нарсаларни талаб қилиб чиқишса, уриб ўлдирилган бўларди. Чунки улар Бухорийни табаррук учун ўқишади, фиқҳ ва фаҳм учун эмас.

Биз бу зикр қилганларимиз билан бирга аёлнинг фаолияти оиласи ҳисобига бўлиши жоиз эмаслигини таъкидлаймиз. Албатта эр ва фарзанд ҳаққи бошқа ҳуқуқлардан олдин туради.

Француз ва бошқа ўринда инглиз вазираларининг аёлнинг уйдаги вазифаси илк рисоласи эканини, айтганларини ўқигандим. Бу яхши фикр. Чунки «уй бекаси» мансаби жуда улкан мансаб.

У менинг назаримда жуда баланд лаёқатни талаб қилади. Ҳаётни Ислом таълимотлари асосига қуриш илм ва тажрибадан жуда катта насибадорликни талаб қилади.

Шундай экан, турли вазият ва мақсадлар ўртасида ҳамжиҳатликни юзага келтиришчи?!

Бу энди гўзал тафаккур ва нозик тартиботни талаб этади.

 

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг «Ислом ҳақида юз савол» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Басрада бир масжидга кирсам, одамлар масжидга пешинда кириб, хуфтондан кейин чиқишяпти. Қарасам, улар пешинни ўқиб, давоми...

9173 16:35 / 16.09.2024
Мусулмон мусулмоннинг мусибатидан хурсанд бўлмайди, гарчи, у душмани ёки хасми бўлса ҳам. Бу исломий ухувватга зид келадиган иш. Тарихда энг ёмон фитналар давоми...

2644 12:44 / 29.01.2024
Имом Баззор раҳимаҳуллоҳ Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мамнун ҳолда кўрганимда у зотга Эй Аллоҳнинг давоми...

3315 15:25 / 13.02.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб насиҳат қилдилар. Насиҳатлари ичида .Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Унинг давоми...

5058 11:07 / 12.01.2022