1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ўздан кечиб, ўзгага айланинг!

10:46 / 17.06.2022 2384 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафс ўз, яъни инсоннинг ўзи дегани. Агар сиз уни ўзга, яъни ўзингиздан бегона қилмагунингизча нажот топмайсиз. Бу дунёда бошингизга бало келтирадиган ҳам, охират зиёнига боис бўладиган ҳам нафсдир.

Ўзга қилиш нафсни гўёки Аҳмад ёки Маҳмуддек бегона киши сифатида кўриш. Мақтамайди, оқламайди ё ёнини олмайди. Масалан, сиз Аҳмад ёки Маҳмуддан фойда кўрмаган бўлсангиз, уларни мақтамайсиз, оқламайсиз ёки ёнини олмайсизку.

Нафсингизга ҳам шунақа муносабатда бўлинг. Яхши иши учун мақтаманг, ёки қилмиши учун оқламанг ва ёки муаммоларда ёнини олманг.

Китобларда ҳатто унга туҳмат ҳам қилинг, яъни у қилмаган ёмон ишни сен қилдинг, деб жеркинг, дейилади. Мисол Маҳмуд билан уришдингиз, тортишдингиз ва у енгилди.

Бунда яхши қилдинг, деб мақташ, оқлаш ё ёнини олиш у ёқда турсин, сен урушмаганингда ё тортишмаганингда, у енгилмасди, мулзам бўлмасди, денг. Сени деб битта мўмин синди, қалби озорланди, деб, бу ишда уни айбдор қилинг.

Бу гапларингиз муросагўйлик, ҳадеб ўзини маломат қилавериш, деманг.

Юқорида нафсни ўздан ўзгага айлантириш нажот дедим.

Чунки Аллоҳ «Уни (нафсни) поклаган нажот топур», дейди. Бундан бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда нафсингиз семириб сизга эга чиқади.

Ёзганларим нафсни синдиришга тарғиб ва бунинг услуби ҳақида бир тавсия холос. Уни синдиришнинг йўллари ва синган ҳолида ушлаб туришнинг ўз қоидалари борки, бу жуда катта мавзу бўлиб, унга етишиш узлуксиз риёзат ва мужоҳадани талаб қилади.

 

Мубашшир Аҳмад домла

Муаллиф
Мубашшир Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломдаги энг афзал ибодат, таҳорат қилмай, қиблага юзланмай, пул сарфламай бажариш мумкин бўлган энг енгил тоат Аллоҳни зикр қилишдир. Аллоҳ таоло Қуръони давоми...

2333 06:00 / 25.04.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Эркаклар учун отаона ва қариндошлар қолдирган нарсадан насиба бор. Аёллар учун ҳам отаона ва давоми...

2818 16:00 / 11.11.2021
Ёмонлардан омонда бўлиш учун улар билан мадора қилиш меҳрибонлик ила муносабатда бўлиш, илтифот кўрсатиш. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади Бир давоми...

1163 13:04 / 31.08.2025
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири закотдир..Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, деган маъноларни билдиради.Закот берган кишининг давоми...

2404 15:30 / 30.12.2019