1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Самарқандга ташриф буюришди

19:30 / 06.06.2022 2035 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, замонамизнинг машҳур алломалари – шайх, доктор Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх, доктор Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари юртимизда меҳмон бўлиб турибдилар.

Бугун азиз меҳмонларимиз Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар дастлабки сафарларини Хўжа Аҳрор Валий мажмуасини зиёрат қилишдан бошладилар ва бомдод намозини адо этдилар. Сўнгра муҳаддис имом Доримийни зиёрат қилдилар. Кейин Шохи Зинда мақбарасига ташриф буюриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари, улуғ саҳобий Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳуни зиёрат қилдилар.

Азиз меҳмонларнинг сафарлари имом Мотуридий зиёратгоҳи билан давом этди. Сўнгра, меҳмонлар ҳадис илмининг султони Имом Бухорий мангу қўним топган муқаддас мажмуа ёнида ташкил этилган ҳадис илми мактабига ташриф буюришди ва у ерда бир нечта хатм қилинган китобларнинг ижоза санадини тарқатишда иштирок этишди.

Ташриф чоғида Mахдум Аъзам қадамжоларини ҳам зиёрат қилдилар.

Ташриф жараёнини бизнинг ижтимоий тармоқларимизда кузатиб боринг!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида имом Абдулазиз .Шамсул аимма Ҳалвоий, ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди. Мажмуанинг очилиш маросимида давоми...

1315 17:36 / 25.12.2024
Бугун, 27 сентябрь куни Жиззах шаҳар марказида Қуръони карим ва тажвидrdquo ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси давоми...

2682 15:30 / 27.09.2021
Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида жойлашган масжид бошпанасиз одамларга ёрдам бериш учун ўз эшикларини очди, деб хабар беради Birmingham Mail reported.ndash Ярим кечаси давоми...

2254 14:35 / 12.02.2019
Жорий йилнинг 12 сентябрь куни .Aзон китоблари, нашриётматбаа бирлашмаси томонидан .Катта фиқҳ энциклопедияси, китобининг 1жилди тақдимоти бўлиб ўтди. Tақдимотда давоми...

2644 08:31 / 13.09.2020
Аудиолар

211077 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130337 14:35 / 11.08.2021