1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абдулваҳҳоб қори (1907-2001)

17:00 / 28.03.2022 3155 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлоно Абдулваҳҳоб қори 1907 йил, Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Оғлуқ маҳалласи (ҳозирги Қўқон кўчаси)да Баҳодир қори хонадонларида таваллуд топди.

Отаси Баҳодирхон қори ва унинг отаси Олимжон бобо ўз даврининг зиёли кишиларидан бўлиб, шариат аҳкомларини маҳкам тутган ибодатли ва тақводор кишилар бўлишган.

Абдулваҳҳоб қори дастлабки диний таълимни оилада, ота-онасидан ўрганади. Отаси Баҳодирхон қори ўғлидаги илмга бўлган муҳаббатни кўриб, уни илму салоҳиятини янада юксалтиришга имкон яратади. Абдулваҳҳоб 13 ёшида жарангдор ва ёқимли овоз соҳиби хофизи Қуръон бўлиб етишади. Унинг ҳофизи Каломуллоҳ бўлишида ўша даврнинг машҳур мударриси ва Қуръон ҳофизи Абдулғофур (1872-1949) махдум домланинг хизматлари беқиёс бўлган. Абдулғофур махдум шогирдидаги салоҳиятни сезиб, уни илмда давомий бўлишга даъват этади. Устозининг ўгитларига қулоқ солган Абдулваҳҳоб қори кейинчалик мулла Аҳмадали Охунд (ранг фуруш) ва Абдулқодир тўра домлалардан тафсир, фиқҳ, ақоид ва ҳадис каби илмларни пухта ўрганиб, илм-маърифатда олдимлайди.

Хуллас Абдулваҳҳоб қори улғайиб, ота касби тўқувчилик (шолча тўқиш) билан шуғулланиб, ҳалол ризқ топиб, рўзғор тебратади. Тайёр бўлган тўқилган шолчаларини укаси Абдулаҳад (1929-1945) билан бозорга олиб бориб, сотиб қайтишарди. Бир куни Қўқон томонга укаси Абдулаҳад билан шолча сотгани боришганда, бахтсиз ҳодиса юз бериб, укаси Абдулаҳад поезд тагида қолиб, оламдан ўтади. Ана шундай синовли мусибатли онларда ҳам Аллоҳнинг берган мусибатига сабр қилиб, бир четга чўпонларини солиб ибодатларини адо қилиб, укаларининг ҳаққига дуойи хайр қилган эканлар.

Абдулваҳҳоб қори домла яшаган йиллар мустабид тузуми даврига тўғри келади. Ҳеч кимга сир эмаски, бу даврда илм олиш ва бериш игна билан қудуқ қазишдек мушкул ва қийин бўлган. Бироқ, шундай қийинчилик дамларда ҳам зиё тарқатишдан тўхтамаган Абдулваҳҳоб қори домла кўплаб инсонларга илм-маърифат улашди.

Маълумотларга кўра, Абдулваҳҳоб қори узоқ йиллар Сардоба даҳасидаги «Сирли масжид» ва «Махдум эшон» масжидларида Рамазон ойларида хатми Қуръонга ўтиб хизматда бўлганлар.

У зотнинг ўғли Абдулмажид ака қиблагоҳлари Абдулваҳҳоб қори домлани шундай эслайдилар: «Адашмасам, 2000 йилларнинг куз ойлари эди. Отам раҳматлини кўзлари ожиз бўлиб кўрмай қолганди. Бир куни одатдагидек эрталабки нонуштани ота-онам билан қилиб, дуоларини олиб, тирикчилик пайида савдога отландим. Савдо қиладиган дўконимга етиб бориб, энди дўконимни очишим билан телефоним жиринглади. Олсам, аёлим, адаси уйга тез келинг, ёнғин чиқиб уйимиз ёняпти деди. Шоша-пиша дўконимни ёпиб-ёпмай ўйга қайтдим. Ҳаёлимга минг хил ёмон-ўй-фикрлар келаверди. Ота-онам тинчмикинлар, соғ-омонмикинлар деган ўй ҳатто уйга етиб боргунимча ҳаёлимдан кетмади ва ниҳоят уйга етиб келдим. Биринчи сўзим отам қанилар, яхшимилар, дедим. Абдулвоҳид акам, онам, ўғлим ҳамма соғ-омон экан. Отанг қўшни хонадондалар, дейишди. Билишимизча, ёнғин қўшни хонадан отам ўтирган хонага ўтган экан. Натижада, аланга ва тутун бутун хонани қамраб олиб, барча нарсани ёндириб куйдирган. Аллоҳ рози бўлсин қўшниларимиз чиқиб, кўзи ожиз отамни ёнғин бўлаётган хонадан олиб чиқиб кетишган. Уйдаги барча буюмлар ёниб кулга айланган. Аллоҳнинг мўъжизасини қарангки, фақатгина отам ўтирган жойдаги шифт ва ўтирган кўрпачалари куймаган. Аллоҳнинг каломини ёд олган ҳофизи Қуръон бўлган Абдулваҳҳоб қори ўтирган жойдаги шифт ва ўтирган кўрпачаларини ҳам Аллоҳ оловда ёндирмади, Ўз ҳифзида асради.

Абдулваҳҳоб қори домла 2001 йил, 26 октябрь куни 94 ёшларида бу дунё оламидан охират оламига риҳлат қилдилар. Уларни шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик» мозорига дафн қилинди. Ҳазрат қори домланинг оилалари ва фарзандлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Абдулваҳҳоб қори домла Оминахон ойим Муҳаммад қори домла қизи (1925-2002) билан турмуш қурганлар. Бу оиланинг 2 нафар ўғил фарзанлари бор.

Фарзандлари Абдулвоҳид (1960) ва Абдулмажид (1962)лар.

Ҳозирги кунда Абдулваҳҳоб қорининг фарзандлари, набира ва абиралари аҳли илм ва аҳли  Қуръонлар сулоласининг давомчиси бўлиб, халқ хизматида бўлиб келмоқдалар[1].

 

Тадқиқотчи Акрам Шарипов

  
 
 

[1] Ушбу маълумотлар ҳофизи Қуръон Абдулваҳҳоб  ҳазратлари авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оламга тақдим этилган илк жўғрофий харита мусулмон географ олими ва тарихчиси Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Идрис томонидан чизилган. .Шарифи Идрисий, давоми...

3987 10:50 / 14.08.2023
ndash Муҳтарам муфтий ҳазратлари Турғунлик йилларининг жамиятимизга етказган иқтисодий ва маънавий зарарлари тобора кўпроқ ойдинлашмоқда. Бу зарарларнинг давоми...

2292 17:25 / 26.04.2024
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМСаҳобаи киромнинг ваъзнасиҳатларини ўрганишга киришишдан олдин у зотларнинг баъзи фазилатларини, уламоларимиз саҳобаларнинг давоми...

5329 11:40 / 04.05.2018
Хўқанди латифда умргузаронлик қилган зоти бобаракот ndash ҳазрат Зокирхўжа эшон шайхул ислом милодий 1757 йил, Наманган вилояти, Дониёлхўжа эшон хонадонларида давоми...

1144 15:34 / 28.07.2025
Аудиолар

223844 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

10592 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

142764 14:35 / 11.08.2021