1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ғийбат сабаб дуо қабул бўлмайди

14:00 / 28.03.2022 3292 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғийбат сабабли дунёда, динда жуда кўп зарарлар юзага келади. Ғийбат қилувчига Қуръони Каримдаги:

«Дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берди» (Ҳаж сураси, 11-оят) оятининг маъноси тўғри келиб қолади. Қуйида ғийбат қилиш натижасида пайдо бўладиган зарарларни санаб ўтамиз:

Биринчи зарар.

Дуонинг қабул бўлмаслиги.

Кўп ғийбат қилувчи ўзининг бу ишига камдан-кам ҳолда афсус-надомат қилади. Бардавом гуноҳ қилиб, унга афсусланмайдиган киши эса Аллоҳнинг раҳматидан бебаҳра бўлади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлмайди.

Насиҳат.

Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ «Танбеҳ ул-ғофилин»да шундай ёзади: «Уч кишининг дуоси қабул бўлмайди.

Биринчиси, ҳаром мол ейдиган киши.

Иккинчиси, кўп ғийбат қиладиган киши.

Учинчиси, мусулмонларга нисбатан қалбида нафрат ва ҳасади бўлган киши.

Ҳикоя.

Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳдан одамлар: «Нима сабабдан дуойимиз ижобат бўлмайди, ҳолбуки, Аллоҳ таоло «Менга дуо қилинглар, мен ижобат қиламан», деган», деб сўрадилар. Иброҳим ибн Адҳам: «Чунки сизларнинг қалбларингиз ўлган», дедилар. Одамлар: «Қалбимизни нима ўлдирган?» – деб сўраган эдилар, у киши шундай дея жавоб бердилар: «Қалбингизни саккиз нарса ўлдирган. Аллоҳ таолонинг ҳақи қандай буюклиги ва нақадар кўплигини биласизлар, лекин Унинг ҳақини адо қилмайсизлар. Қуръонни ўқийсизлар, лекин унинг амр ва тақиқларига амал қилмайсизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрамиз, дейсизлар, лекин У зотнинг суннатларига амал қилмайсизлар. Ўлимдан қўрқамиз, дейсизлар, лекин унга тайёргарлик кўрмайсизлар. Аллоҳ таоло:

«Албатта, шайтон сизларга душмандир. Бас, уни душман тутинглар», (Фотир сураси 6-оят) деган, бироқ сизлар гуноҳ қилишга шайтон билан келишиб олгансизлар. Дўзахдан қўрқамиз, дейсизлар, лекин (гуноҳ қилиш билан) ўз жисмларингизни дўзахга улоқтирасизлар. Жаннатни яхши кўрамиз, дейсизлар, лекин унга кириш учун амал қилмайсизлар. Ухлаб тургач, ўз айбларингизни ортга ташлаб (унутиб юборасизлар, бироқ одамларнинг айбларини олдиларингизга ёйиб, (кун мавзуси қилиб) оласизлар».

Бу ҳақда Ҳазрат Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ ҳам «Маснавий»да бундай деган:

Ғофил-анд ин қавм аз худ сар ба сар,

Ло жарам гўянд айби ҳам дигар.

Таржимаси:

Ўзидан ғофил бу эл бошдин-оёқ,

Бир-бирининг айбини сўзлайди, боқ.

Насрий баёни: Бу қавм бошдан-оёқ ўзидан бехабардир, шунинг учун фақат бир-бирининг айбини гапиради.

«Ғийбат ўзи нима?» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оқил ва олим кишиларнинг мунозараси ёки бирор масала устидаги муноқашаси гўзал бўлади. Мунозара одобларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. Ундай давоми...

1919 09:00 / 20.02.2023
Тирикларнинг дуо ва садақаларидан марҳумларга манфаат бор.Шарҳ Аҳли суннат ва жамоа марҳумлар тириклардан икки йўл билан манфаат олишларига, иттифоқ давоми...

6683 15:30 / 14.08.2018
Саҳобалар буюк бир дарс арафасида туришганини билишмасди. Набий алайҳиссалом улар билан бирга ўтирган эдилар. Ҳаммаси оддий, дунё ишларида бирорndashбир янгилик давоми...

2038 15:36 / 03 июнь
Ухлаб ётибсиз, Аллоҳ сизнинг туриб У учун намоз ўқишингизни яхши кўрди. Оҳиста бир шамолни юборади, у деразангизни ҳаракатлантиради ёки бир фарзандингизда давоми...

3931 14:00 / 14.03.2022
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021