1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Неъматларни қадрига етиш

09:30 / 20.03.2022 3523 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ёши саксонга борган отахон кунларнинг бирида сийдик тутилиши касаллигига чалинди. Ўғиллари уни шифохонага олиб боришди. Аллоҳнинг фазли билан шифокор муолажа қилди, отахонга катетер улаб қўйилди, бавл чиқиб кетиб, оғриқ тўхтади. Ўғиллар шифокорга ташаккур айтиб, миннатдорликларини изҳор этдилар. Сўнг оталари аҳволини билиш учун унинг олдига келдилар. Қарасалар, отахон сел бўлиб йиғлаётган экан. Улар «Касаллик ариди, нега йиғлаяпсиз?» деб сўрашди. Отахон бироз тин олгач, йиғисининг сабабини тушунтирди «Шифокор менга бир марта ёрдам берди, биз унинг яхшилигини ҳис қилдик ва унга кўп ташаккур айтдик. Аллоҳ таоло менга саксон йилдан бери ҳеч қандай жарроҳлик амалиётисиз карамини, эҳсонини ато этиб, айбларимни яшириб турибди. Аммо Унинг фазлини ҳис қилмабман».

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ «Агар Аллоҳ бандасининг кўзидан пардани очиб ташласа ва Аллоҳ унинг ишларини қандай тадбир қилаётганини, Аллоҳ банданинг фойдага эришишига ўша банданинг ўзидан ҳам ҳарис эканини, Аллоҳ ўша бандага, унинг онасидан ҳам меҳрибон эканини билдириб қўйса, банда Аллоҳга муҳаббат қилиб қалби эриб кетар, Аллоҳга шукр қилавериб қалби майдаланиб кетарди» деган эканлар.

Аллоҳ меҳрибон зот. У бандасига яхшиликни хоҳлайди. Роббимизнинг бизга бераётган неъматлари, раҳматлари саноқсиздир. Кўпинча биз ўша неъматларни ҳис қилмаймиз. Масалан, саломатлик неъматини бемор бўлганимиздагина ҳис қиламиз. Агар Аллоҳ таолонинг бизга ато қилган ва қилаётган неъматларини ҳис қилиб, шукрини адо этсак, неъматлар зиёда бўлади. Агар шукрини адо этмасак, неъмат олиб қўйилади ва ўрнига азоб келади.

Аллоҳ таоло бизни неъматнинг қадрига етадиган, унинг шукрини адо этадиган бандаларидан қилсин! Ношукрликдан, нонкўрликдан Ўзи асрасин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ дунёни яхши кўрган одамига ҳам, яхши кўрмаган одамига ҳам беради. Динни эса фақат яхши кўрган одамига беради,, давоми...

1716 19:56 / 10.11.2022
. , . , . . Ҳузайфа алҒифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Гаплашиб ўтирган эдик, Набий алайҳиссалом олдимизга чиқиб давоми...

4258 16:14 / 23.09.2024
. . , . . , . ,. . ,. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

3218 11:22 / 19.05.2024
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб сўради Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг савоби кўп Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1497 16:47 / 24.10.2024